UZ

Сўнгги янгиликлар

15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0

25 апр 20:19
Янгиликлар

Бошқалар

Умид Аҳмаджонов ва Шоакрам Исроилов спорт масаласида видеоселектор йиғилишини ўтказди

Бугун, 25 апрель куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов республика спорт федерациялари, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари мутасаддилари билан видеоселектор йиғилишини ўтказди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятларда  спорт соҳасига масъул раҳбарлар ҳам иштирок этишди.

Мазкур йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган фармон ва қарор ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар, бундан кейин бажарилиши лозим бўлган вазифалар, режалар ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Яхши маълумки, бунгача республикамиздаги ИБЎСМ ва БЎСМлар фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш, Олимпия захиралари коллежларида қабул квоталарини қайта кўриб чиқиш, иқтидорли спортчиларни саралаб олишга алоҳида эътибор қаратилиши маълум қилинганди. Аммо, МОҚ раҳбари ҳудудларда бу борада ташкил этилаётган ишлар талабга мутлақо жавоб бермаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Олимпия захиралари коллежларида қатор ислоҳотлар, ўзгаришлар амалга оширилганига қарамай, бугунги кунгача қабул квоталари масаласи ҳал этилмаганлиги, спортчилар у ерга қандай мезонлар асосида қабул қилиниши масаласи ҳамон очиқ қолаётгани  ҳақида Умид Аҳмаджонов куюниб гапирди. Вазият танқидий кўриб чиқилди.  Тегишли мутасадди ҳодимларга кўрсатма берилди. Бу борада бажарилган ишлар юзасидан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Азиз Исроилов ҳисобот берди. Ишларни охирига етказиш ва раҳбариятга ҳисобот топшириш учун А.Исроиловга 3 кун муҳлат берилди.

Ўз навбатида, республика спорт федерациялари раҳбарларига 10 кун муддатда вилоятларда спортни ривожлантириш, унинг оммавийлилигини ошириш, ички мусобақаларнинг мукаммал тизимини ишлаб чиқиш бўйича таклиф киритиш вазифаси юклатилди.  

Йиғилишда бундан буён ИБЎСМ ва БЎСМ да таҳсил олаётган ҳар бир ёш спортчи ҳақидаги тўлиқ маълумотлар, улар қайд этаётган натижалар  янги ташкил этилаётган электрон базага киритиб борилиши маълум қилинди.

Кези келганда таъкидлаш лозимки, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари фаолияти бугунги кунда Республика спорт раҳбариятини умуман қониқтирмаяпти. Амалга оширилаётган ишлар юзасидан Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Раҳмат Тиллаевнинг ҳисоботи тингланди. Ишни ташкил этишда камчиликларга йўл қўйгани, ўз вазифасига масъулиятсиз ёндошгани учун Р. Тиллаев йиғилишнинг ўзидаёқ лавозимидан озод этилди.

Видеоселектор давомида шунингдек, Андижон, Сирдарё, Бухоро, Сурхондарё, Самарқанд ва Наманган вилоятларидаги аҳвол танқидий руҳда кўриб чиқилди. Мутасадди ходимларга тегишли вазифа ва кўрсматмалар берилди. Барча ўзи учун тегишли ҳулосалар чиқариб олиши уқтирилди.

Сир эмаски, аҳоли орасида оммавий спортни кенг тарғиб этиш, шу орқали жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш бугунги кундаги устувор масалалардан бири ҳисобланади. Шу мақсадда, бундан буён ҳокимлик тизимидаги бошқарма ва ташкилотлар ўртасида "Ҳоким кубоги" мусобақалари ўтказилиши маълум қилинди. Беллашувлар мини-футбол, волейбол, стол тенниси каби спорт турлари бўйича ташкил қилиниши айтилди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов вилоятлар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиқларига тегишли кўрсатмалар берди.

"Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев биз учун тарихий қарорни қабул қилиб бердилар. Нима сўраган бўлсак, барчаси зиёда қилиб берилди. Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш бўйича 5 та база Миллий олимпия қўмитаси балансига ўтказилди. Сизларга яна қандай шароит керак?

Бугун  Сизлар билан Осиё ва Олимпия ўйинларида иштирок этиб, эришилган ютуқлардан-да кўпроқ натижа кўрсатишимиз учун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва федерация раҳбарлари қандай ишларни амалга оширишини келишиб олдик.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиманки, Муҳтарам Президентимиз “Ёшларни тарбиялаш бизнинг энг улуғ мақсадимиз” деб туну-кун жон куйдирмоқдалар. Биз четда қараб туролмаймиз. Йўл қўйилган камчиликларни ҳеч ким кечирмайди. Барча ўз ишини, фаолиятини танқидий кўриб чиқиб, тегишли ҳулосалар чиқариб олсин", - дея йиғилишни якунлади Умид Аҳмаджонов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг