UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0 11:09US Open учинчи даврасига етиб келган Камилла Раҳимова 15 йиллик тарихни такрорлади 0 10:38Англия клублари 3,02 миллиард, Италия 1,1 миллиард долларга футболчиларни сотиб олди. Кучли бешликнинг қолган чемпионатларичи? 0 10:07Майкл Пейж: "UFC`даги сўнгги жангимда тарихий лаҳзани тақдим этмоқчиман" 0 09:36Шон Стрикленд ва Нассурдин Имавов ўртасида жанг режалаштирилмоқда 0 09:05Жавоҳир Синдаров миллион доллар мукофот пулига эга турнирда қатнашади 0 08:34U-20 Осиё кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Ҳиндистонга жавобсиз 4 та гол урди 0 08:03Икрам Алискеровнинг кейинги рақиби ким бўлиши маълум 0 07:32Майкл Пейж эртанги жанг олдидан Нурсултон Рўзибоевга маслаҳат берди 0 07:01US Open 2026. Биринчи ракеткамиз иккинчи даврада дунёнинг 20-ракеткасига қарши кортга чиқди 0 18:26"Манчестер Сити" рекорд ўрнатди 0 17:58Абдель-Азиз журналистни Хабиб жамоасини таъқиб қилишда айблади 0

07 мар 19:59
Янгиликлар

Универсиада, “Баркамол авлод”: Тошкент вилоятида кучлилар сараланмоқда

Уч босқичли спорт ўйинларининг бош ва ўрта бўғини саналаган Универсиада ҳамда “Баркамол авлод” спорт мусобақаларида иштирок этиш спортга ошно талабанинг орзуси саналади.

Айни пайтда талаба йигит-қизларнинг орзулари ушалмоқда. Боиси мамлакатимизнинг барча ҳудудларида талабалар ўртасида мазкур спорт ўйинларининг босқич беллашувлари қизғин паллага кирган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 октябрдаги “Ўқувчи ва талаба ёшлар ўртасида ўтказиладиган республика спорт мусобақалари тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 864-сонли ҳамда Тошкент вилояти ҳокимининг 2018 йил 10 ноябрдаги 883-сонли қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт, вилоят касб-ҳунар таълими бошқармалари, Олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси Тошкент вилояти минтақавий бўлими ҳамкорлигида “Баркамол авлод-2019” ва “Универсиада-2019” спорт мусобақалари жорий йилнинг 10 февралидан республика ташкилий қўмитаси томонидан тасдиқланган низомга мувофиқ босқичма-босқич ўтказилмоқда.

Мазкур ҳар икки мусобақанинг вилоятда тизимли равишда олиб бориш, спорт турлари бўйича вилоят терма жамоалар таркибини шакллантириш, улар учун зарурий шарт-шароитларни яратиш мақсадида Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузурида ташкилий қўмита тузилган. Ўз навбатида мусобақаларни юқори савияда ўтказиш мақсадида дастурда мавжуд ҳар-бир спорт турлари бўйича мураббийлар, масъуллар тайинланди.   

Республика финал босқичларида терма жамаоларини муваффақият қозонишлари ва вилоят шарафини муносиб ҳимоя қилишлари  учун аниқ  режаларини ишлаб чиқишган.  

“Баркамол авлод-2019” спорт мусобақалари дастуридан ўрин олган 12 та (футбол, волейбол, баскетбол, гандбол, кураш, белбоғли кураш, дзю-до, стол тенниси, бадминтон, шахмат ва шашка) спорт турлари бўйича биринчи - таълим муассаса босқичи жорий йилнинг 22 февралига қадар касб-ҳунар таълими тизимида таҳсил олаётган 24 мингдан зиёд ўқувчи-ёшлар ўртасида ташкил этилган.  

Шунингдек, вилоятдаги тўртта олий таълим муассасаларида “Универсиада-2019” дастур-режасида мавжуд спорт турлари асосида ҳам мусобақалар муросасиз ва юқори савияда ўтказилди.

Айни пайтда ташкилий қўмита томонидан ишлаб чиқилган мусобақалар тақвим-режага биноан “Баркамол авлод-2019” спорт мусобақаларининг 2-туман (шаҳар) босқичлари 2019 йилнинг 25 февралидан старт берилган бўлса, “Универсиада-2019” спорт мусобақаларининг вилоят босқичи эса жорий йилнинг 9 мартидан бошлаб ўтказилиши белгиланган.

Ушбу жараёнларда спортсевар ёшларимиз ўз маҳоратларини намоён этиб, вилоят ва туман терма жамоаларига сараланмоқда. Мақсадимиз - ўқувчи ва талабалар ўртасида жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини янада ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, қолаверса, спортда исеъдоди юқори ўғил-қизарни саралаб, туман ва вилоят терма жамоаларига таклиф этиш орқали катта спорт сари йўналтириш, Универсиада, “Баркамол авлод” спорт ўйинларининг республика финал босқичларида кучлилар қаторида вилоятимиз шарафини муносиб қилишдан иборат бўлади.     

Рустам Бобокулов, Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси

Тошкент вилояти минтақавий бўлим раис ўринбосари, 

вилоят ташкилий қўмита масъул котиби

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг