12 май 16:26
Янгиликлар
Футбол

Усмонов энди "Пахтакор"нинг фахрий Президенти бўлади
"Пахтакор" футбол клуби раҳбариятида ўзгаришлар рўй берди.
Бугун "Пахтакор" футбол клубида раҳбарияти таркибида ўзгаришлар амалга
оширилди. Клуб Вице-президенти сифатида фаолият олиб борган Шодиев Бобур
Кабулович клуб Президенти этиб тайинланди. Клуб бош директори
лавозимида ишлаб келган Аҳматджонов Умид Маҳаматджанович клуб
вице-президенти лавозимини эгаллади. "Пахтакор" клуби бош директори этиб
Адисман Дмитрий Александрович тайинланди.
Бунгача клуб
Президенти сифатида фаолият юритган Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек
Усмонов эндиликда "Пахтакор" клуби фахрий Президенти хисобланади.
Ҳавола :
Манба : pakhtakor.uz
Фикрлар