01 мар 10:29
Янгиликлар
Бокс/ММА
![](/upload/storage/29480_220.jpg)
"Uzbek Tigers" - "Colombia Heroicos". Жанг тўғридан-тўғри намойиш этиладими?
Хабарингиз бор, бугун ўзбекистонлик боксчилар Бутунжаҳон бокс серияси доирасида колумбиялик рақибларга қарши жанг ўтказадилар.
Ундан ташқари футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг янги мавсумига ҳам айнан старт берилади. Бундан бир неча кун олдин биринчи турдаги барча ўйин "СПОРТ ТВ" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилиши ҳақида хабар қилинганди.
Olamsport.com сайтига маълум бўлишича, соат 18:00да телеканал орқали "Қизилқум" - "Локомотив" ўйини, 20:00да эса "Нефтчи" - "Насаф" баҳси жонли эфирда намойиш этилади.
"Uzbek Tigers"нинг "Colombia Heroicos"га қарши тўқнашуви соат 22:00да ёзиб олинган ҳолатда кўрсатилади.
Сайтимиз орқали жанглардан матнли онлайн трансляция уюштирилади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар
Кейин кизини колмайди-ку . Хисобни дарров етказадилар