01 мар 21:00
Янгиликлар
![](/upload/storage/29488_220.jpg)
"Uzbek Tigers" "Colombia Heroicos"ни мағлубиятга учратди!
Баҳсда вакилларимиз 4:1 ҳисобида ғалаба қозондилар:
-52 кг: Худойназар Файзов - Кейбар Авила 0:2
-60 кг: Шунқор Абдурасулов - Дуван Зулета (ҳамюртимиз тўртинчи раундда рақибини нокаут қилди)
-69 кг: Маҳмуд Ғоипов - Александр Ранхел (учинчи раунддан сўнг техник ғалаба)
-81 кг: Бектемир Мелиқўзиев - Диего Алехандро Мотоа (3:0)
+91 кг: Баҳодир Жалолов - Кристиан Салкедо (3:0)
Olamsport.com сайти жанглардан матнли трансляция уюштирди.
21:07. "Uzbek Tigers" - "Colombia Heroicos" жанги якунига етди. Тўқнашувда вакилларимиз 4:1 ҳисобида ғалаба қозондилар!
21:05. Азиз мухлислар, трансляция давомида техник носозликлар сабабли орада узилишлар юзага келди. Бунинг учун Сизлардан узр сўраймиз. Тўғри тушунасизлар деган умиддамиз.
21:01. ҒАЛАБА! Баҳодир Жалолов ҳам рақибидан 3:0 ҳисобида устун келди ва умумий ҳисобнинг 4:1 бўлишини таъминлади.
20:49. Жалолов жангда устунлик қилмоқда. Яхши, шундай давом этиш керак.
20:42. Оқшомнинг сўнгги жангида Баҳодир Жалолов рингга кўтарилади.
20:40. Боксчиларимиз 3:1 ҳисобида олдинга чиқиб олишди! ЯХШИ!!!
20:38. ҒАЛАБА!!! Бектемир Мелиқўзиевда ҳам ғалаба. Уччала ҳакам ҳам боксчимизнинг ғалабасини қайд этди.
20:21. Бектемир ўзининг кучли зарбалари эвазига рақибдан устунлик қилмоқда.
20:15. Энди Бектемир Мелиқўзиевнинг жангини томоша қиламиз!
20:13. ҒАЛАБА! Маҳмуд Ғоиповнинг рақиби учинчи раунддан сўнг жангни давом эттира олмади! 2:1 ҳисобида олдинга чиқиб олдик!
20:09. Маҳмуд жангни жуда яхши ўтказмоқда! У рақибини нокдаун ҳолатига тушириб қўйди!
20:03. Энди -69кг вазн тоифасида жанг ўтказилади. Унда Маҳмуд Ғоипов рингга кўтарилади.
20:01. ҒАЛАБА!!! Шунқор рақибини нокаутга учратди. Тўртинчи раундда рақиблар мураббийи рингга оқ сочиқ ташлаб, шогирдининг мағлубиятини тан олди! Ҳисоб тенглашди - 1:1!
19:58. Устунлик вакилимиз томонга ўтди! Яхши!
19:52. Шунқор Абдурасулов жангга киришди. Ҳозирча устунлик ҳеч бир томонда эмас.
19:35. Худойназар Файзов - Кейбар Авила жангида меҳмонлар вакили ғолиб бўлди. 3 ҳакамнинг 2 нафари Авила ғолиб бўлганини эълон қилди. Ҳозирча 0:1...
19:10. Илк тўқнашувда Худойназар Файзов - Кейбар Авила жуфтлиги рингда жанг қилмоқда.
18:59. Бугунги жанглар бошланди.
18:55. Ассалому алайкум ҳурматли бокс ишқибозлари! Бугун бокс мухлисларини яна бир қизиқарли бокс оқшоми кутиб турибди. Ўзбек боксчилари Колумбия вакилларига қарши!
-52 кг: Худойназар Файзов - Кейбар Авила
-60 кг: Шунқор Абдурасулов - Дуван Зулета
-69 кг: Маҳмуд Ғоипов - Александр Ранхел
-81 кг: Бектемир Мелиқўзиев - Диего Алехандро Мотоа
+91 кг: Баҳодир Жалолов - Кристиан Салкедо
Фикрлар