UZ

Сўнгги янгиликлар

20:33Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионатида бир қанча россиялик спортчилар иштирок этиб, ғолиб ва совриндор бўлишмоқда 0 18:41Асу Алмабаев Рамазон Темировга қарши эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:20ПСЖ 300 миллион долларлик янги машғулот марказини очди 0 17:58"Фьюри реваншда Усикни мағлуб этади" - собиқ чемпион 0 17:34Фигерейду Ян билан жанги учун ўз тахминини айтди 0 17:07Жейк Пол нима учун Тайсон билан жанги ўзига ёқмаганини айтди 0 16:41"Манчестер Сити" Холандга янги шартнома таклиф қилмоқчи 0 16:20Шахмат ва парашахмат бўйича “ҳоким кубоги” 0 15:59Россиялик блогер Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги рақиби ҳақида: "Мешок"ларнинг камдан-кам учрайдигани рақиб қилиб олинди" 0 15:38Волейболчи талаба-қизлар ғолиблик учун беллашди 0 15:17Хакими ПСЖ билан шартномасини узайтирди 0 14:56Муҳаммад Мокаевнинг Brave CF'даги илк рақиби маълум 0 14:35Ҳасанбой Дўсматов Лос-Анжелес-2028даги иштироки ҳақида: "Бир нарса дейиш қийин" 0 14:14Қозоғистон терма жамоасининг Осиё чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0 13:53Суперлига. Чемпион Фарғонада меҳмон! 0

07 сен 08:11
Янгиликлар

Бошқалар

Вазирликда "ўгай" бўлиб қолган спорт соҳаси

Ўзбекистонлик спортчиларнинг халқаро майдондаги муносиб иштирокларини таъминлаш борасида ислоҳотлар олиб бориляпти, аммо бу давлат томонидан ажратилаётган маблағ ҳамда эътиборга мутаносиб эмас.

Қуйидаги таҳлилий мақолада ечимини кутаётган мавжуд муаммоларга тўхталиб ўтамиз.  

Туризм ва спорт вазирлиги фаолият бошлагандан буён (2021 йил апрель-август) 4 ой давомида амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, Туризм ва спорт вазирлиги тизими тубдан такомиллаштирилмаса, жисмоний тарбия ва спорт соҳаси, спорт таълим муассасалари, йиллар давомида қилинган меҳнатлар натижаси юзасидан эришилган ютуқлар, дунё спортида қўлга киритилган юксак натижалар, малакали ва тажрибали кадрлар ҳамда уларнинг муносиб захиралари ачинарли аҳволга келиб қолиши мумкин.

Бунинг учун бир нечта асослар мавжуд: 

Биринчидан, Туризм ва спорт вазирлиги тизимида бошқарув апарати ҳамда ходимлари таркиби асосан туризм соҳаси бўйича мутахасислардан ташкил топган. Спорт соҳаси бўйича мутахасислар жуда кам сонли бўлиб, мавжуд ўринларнинг аксарияти (спорт таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштирадиган ходимлари) тегишлилиги бўйича спорт бўйича вазир ўринбосари билан келишилмасдан номутахассис кадрлар ҳисобидан шакллантирилган.

Туризм ва спорт вазирининг 5 нафар ўринбосарларининг 4 нафари ҳамда 3 нафар маслаҳатчилари туризм соҳаси вакиллари ҳисобланади. Жуда катта куч ва меҳнат талаб этадиган спорт соҳаси бўйича атиги 1 нафар ўринбосар мавжуд. Қани адолат?

Қолаверса, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишли ўринбосарлари - Туризм ва спорт бош бошқармалари бошлиқлари ҳам спорт соҳасидан деярли хабари бўлмаган кадрлардан тайинланган. Улар ҳам спорт соҳасига эътибор қаратмайди (қизиқмайди, тушунмайди).

Туман (шаҳар) туризм ва спорт бўлимларининг аксариятига бугунги кунга қадар (4 ойдан буён) раҳбарлар тайинланмаган.

Таққослаш учун, собиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида уч нафар ўринбосар ҳам спорт мутахасисларидан иборат жамоа Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш мақсадида биргаликда фаолият олиб борган. 

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг мавжуд кўп йиллик иш тажрибасига эга малакали бўлган спорт мутахасислари Туризм ва спорт вазирлиги ташкил этилгандан кейин турли баҳоналар билан ишдан бўшатиб юборилган.

Биздаги маълумотларга қараганда, Туризм ва спорт вазирлиги 2021 йил апрель ойида ташкил этилган бўлишига қарамасдан ҳанузгача вазирлик ҳамда унинг худудлардаги бош бошқармаларининг фаолиятини мувофиқлаштирувчи, вазифалари ва функцияларни белгилаб берувчи Низом тасдиқланмаган. Ҳозиргача вазирлик ҳамда унинг ҳудудлардаги бош бошқармалари Низомсиз фаолият олиб бормоқда. Балки шу сабаб ҳозирда асосий эътибор туризм соҳасига қаратилиб, спорт соҳаси эътибордан четда қолмоқда.

Иккинчидан, Ўзбекистон спорт терма жамоасининг асосий захирасини етиштириб берадиган Олимпия захиралари коллежлари ҳамда Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида натижадорлик кундан-кунга пасайиб бормоқда. 

Бунга асосий сабаб, Туризм ва спорт вазирлиги ташкил этилгандан бошлаб, Олимпия захиралари коллежлари ҳамда Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари спорт соҳасида умуман тажриба ва салоҳиятга эга таълим йўналишига жавоб берувчи ўринбосар А.Аққулов назоратига ўтказиб берилган.

Бу мутахассиснинг бўлимида спорт таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштирадиган бирорта ҳам спорт соҳасини тўлиқ тушунадиган, спорт мутахассислигига эга бўлган ходим йўқ.

Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг асосий таркиби бўлган олимпия чемпионларининг 60 фоизи - Оксана Чусавитина, Руслан Нуриддинов, Акбар Жўраев, Муроджон Аҳмадалиев, Ҳасанбой Дўсматов, Баҳодир Жалолов ва бошқа кўплаб спортчилар Олимпия захиралари коллежларининг битирувчилари (бу натижага эришишда Олимпия захиралари коллежларининг ҳиссаси катта) ҳисобланади. Бундан кўриниб турибдики аксарят Олимпия ўйинлари совриндорлари мазкур спорт таълим муассасасидан спорт маҳоратлари (базалари) шакллантирилган.

“Токио-2020” Олимпия ўйинларига 17 та спорт тури бўйича 71 та лицензияни қўлга киритиган спортчиларнинг 35 нафари (50%) Олимпия захиралари коллежларининг битирувчилари ҳисобига тўғри келади. Ўзбекистон Республикасида 15 та Олимпия захиралари коллежларида жами 7000 нафар ўқувчи-спортчилар спорт билан шуғулланадилар. Шундан 2000 нафардан ортиқ ўқувчилари Ўзбекистон спорт терма жамоалари аъзоси ҳисобланади.

Шу билан бирга Олимпия захиралари коллежларининг асосий вазифалари спортчи-ёшларни республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этишлари учун спорт захирасини терма жамоалар таркибига тайёрлаш ҳамда ёш спортчиларни истиқлол ғояларига садоқат, ватанпарварлик ва фидойилик руҳида тайёрлаш, уларда ўз Ватани учун фахрланиш ва миллий маданий-тарихий анъаналарни ҳурмат қилиш туйғусини шакллантиришдан иборатдир.

Бундан кўриниб турибдики, Ўзбекистон миллий терма жамоаларининг асосий қисми Олимпия захиралари коллежларида таҳсил олаётган спортчилар ҳисобидан шакллантирилади.

Иқтидорли спортчиларни танлаш, тайёрлаш учун биринчи навбатда, спорт таълим муассасаларини тўлиқ ўрганиб, спортчиларни қабул жараёнларини юқори савияда ўтказиш талаб этилади. Ваҳоланки, Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети, Олимпия захиралари коллежлари ҳамда Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларининг 2021/2022-ўқув йили учун ўқувчилар қабулига спорт соҳасига масъул вазир ўринбосари билан келишилмасдан, эътиборсизлик ва совуққонлик билан ёндашилди.

Жумладан, қабул жараёнларига спорт федерациялари жалб этилмади, касбий (ижодий) имтихонлар вазирлик томонидан умуман назоратга олинмади. Қабул квоталари мониторинги ҳудудларнинг ихтисослашуви, яъни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5924-сонли қарорига мувофиқ, спортнинг (устувор, истиқболдаги, ривожланаётган) турлари бўйича ҳамда спорт таълим муассасаларининг спорт турларининг эришган ютуқлари ва терма жамоаларга етказиб берган спортчиларини ҳисобга олмади. Қабул квоталари ҳеч қандан таҳлилларсиз тўғридан-тўғри, тегишлилиги бўича спорт соҳаси бўйича масъул вазир ўринбосари билан келишилмасдан тасдиқланиб берилди. 

Учинчидан, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, Олимпия захиралари коллежларининг моддий-техника баъзаларининг сақланиши, спорт жиҳозлари билан таъминланиши, Туризм ва спорт вазирлиги томонидан марказлашган ҳолда амалга оширилиши белгиланган.

Муҳтарам Президентимиз томонларидан ўтказилган йиғилишларда бир неча бор спорт жиҳозларини марказлашган ҳолда харид қилиш тартиби танқид қилиниб, ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағларни ҳудудларга тақсимлаб бериш бўйича берган топшириқлари ижроси ҳам тўлиқ бажарилмай келинмоқда.

Туризм ва спорт вазирлиги 2020-2021-йилларда Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, Олимпия захиралари коллежларининг моддий-техника баъзаларининг сақланиши, спорт жиҳозлари билан таъминланиши юзасидан чора-тадбирлар деярли амалга оширилмади. 2021 йилнинг 9 ойи давомида Туризм ва спорт вазирлиги томонидан спорт жиҳозлари харид қилинмади, спорт таълим муассасаларига спорт жиҳозлари берилмади.

Ҳозирги кунда спорт таълим муассасаларига жами 379 730 нафар ўқувчи-спортчилар спорт билан мунтазам шуғулланишларни инобатга олганда, мавжуд жиҳозлар маънан эскирган бўлиб машғулотларда (максимал даражада) фойдаланиш имкони йўқ.

Олимпия захиралари коллежлари ўқувчиларини овқатлантириш ҳамда хўжалик хизматларини аутсорсинг шартлари асосида амалга ошириш ишлари умуман эътибордан четда қолдирилди. 2021/2022-ўқув йили якунлари бўйича спорт таълим муассасаларининг натижалари мониторинг қилинмади. Ўқув йилида йўл қўйилган хато ва камчиликлар аниқланиб, янги ўқув йилида ушбу камчиликларни такрорламаслик юзасидан чоралар кўрилмади.

Тўртинчидан, Токио-2020 спорт мусобақаларида эришилган натижаларнинг асосий сабаби бу, олдинги Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг спорт соҳасидаги меҳнатининг маҳсули ҳисобидан эришилди.

2021 йил давомида Республика миқиёсида ўтказилаётган спорт мусобақалари ва ўқув-машғулот йиғинлари сони камайтирилди (балки пандемик вазият инобатга олингандир).

Халқаро спорт мусобақалари ва ўқув-машғулот йиғинлари учун маблағ мавжуд бўлса-да, Туризм ва спорт вазирлигининг бюрократик тизими ходимлари ҳар-хил баҳоналар билан, етарлича маблағлар мавжуд эмаслиги рўкач қилииб, спортчиларнинг спорт мусобақалари ва ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этишларига тўсқинлик қилинмоқда. 

жисмоний тарбия ва спорт муассасаларига давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг асосий қисми иш ҳақига сарфланиб, спорт тадбирлари календарь режаси, спорт жиҳозлари, бино ва иншоотларни таъмирлашга етарли маблағ ажратилмасдан келинмоқда;

Ушбу ҳолат ҳақли равишда спорт федерациялари, терма жамоалар бош тренерларининг эътирози ҳамда норозилигига сабаб бўлмоқда. 

Спортчиларнинг Олимпия ўйинлари, жаҳон ҳамда Осиё чемпионатларида мувафақиятли иштирок этишлари учун ички мусобақалар тизимли равишда ўз вақтида юқори савияда ўтказилиши талаб этилади. Ўтказиладиган спорт мусобақалари ҳам барчаси бирдек уюшқоқлик билан амалга оширилаётгани йўқ.

Ўзбекистон чемпионати спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича Туризм ва спорт вазирлигининг тегишли буйруқлари чиқарилмаган, баъзи бир спорт турлари бўйича 6 ой, 1 йил давомида 1-2-3-ўринларни эгаллаган спортчиларнинг диплом ва медаллари, спорт мусобақа баённомалари берилмасдан келинмоқда. Масалан, байдарка ва каноэда эшкак эшиш спорт туридан ўтказилган бу йилги Ўзбекистон чемпионатида спортчилар диплом ва медаллар билан тақдирланмади. Спортчи тинимсиз меҳнат қилади, энди ютуққа эришиб муносиб тақдирланнишга келганда тақдирланмаса, бу спортчининг руҳий синишига олиб келади. Қани мотивация?

Агарда Жисмоний тарбия ва спорт соҳасига ҳозирдан эътибор кучайтирилмаса ёки тубдан такомиллаштирилмаса, 2024-йил Париж (Франция) шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган 33-ёзги Олимпия ўйинлари ҳамда кейинги Олимпиадаларга Ўзбекистон терма жамоаси, Токио-2020 спорт мусобақаларида эришилган натижаларни қайд эта олмаслиги, хатто 71 та лицензия, 5 та медални қўлга киритиши эҳтимоли ҳам сўроқ остида қолади. Бу билан 2021-йил 13-август куни Президентимиз томонидан белгилаб берилган уствор вазифалар бажарилмай қолади.

Битта вазирликда иккита кўп қиррали, туризм ва спорт соҳаларининг бирлаштирилиши истиқболли спортчиларни саралаш тизимини такомиллаштириш самарадорлигини юксалтириш имконини бермайди.  

Мисол тариқасида оладиган бўлсак, қўшни Қозоғистон Республикасида 2014 йилда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги қўшиб ташкил этилган, шу муносабат билан Қозоғистон терма жамоасининг спортчилари Токио-2020 Олимпия ўйинларига самарали ва пухта тайёргарлик кўришлари учун етарли эътибор қаратилмаганлиги натижасида ён қўшниларимиз умумжамоа ҳисобида 83-ўрин билан кифояланишди. 

Бешинчидан, жойларда ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни танлаб олиш (селекция) нинг самарали ва шаффоф тизими деярли мавжуд эмаслиги, терма жамоалар таркибини сифатли тўлдириш учун спорт захирасини шакллантириш ва юқори малакали спортчиларни тайёрлашни таъминлашга тўсқинлик қилмоқда.

Туризм ва спорт вазирлиги спорт федерация ва ассоциациялари билан ўзаро ҳамкорликни яхши йўлга қўйилмаганлиги сабабли айрим спорт федерация ва ассоциацияларнинг масъуллари ўз хизмат вазифаларига масъулият билан ёндашмаяптилар, баъзи терма жамоаларнинг бош тренерлари спортчиларни нуфузли (Осиё, жаҳон чемпионатлари ҳамда Олимпия ўйинларига) спорт мусобақаларига тайёрлаш учун етарли малака ва кўникмаларга эга эмасликлари яққол кўринмоқда.

Спорт тизимига кадрларни тайёрлаш соҳасидаги камчиликлар бугунги кунга қадар бартараф этилмаганлиги сабабли тренер кадрлар етишмовчилиги кузатилмоқда, спорт таълим муассасаларида фаолият юритаётган жами 13 587 мураббийнинг 5430 нафари ёки 40 фоизини ўрта махсус маълумотли мутахассислар ташкил этмоқда;

Хусусан, ҳозирги кунда Президентимизнинг ташаббуслари билан кундан-кунга барча соҳалар каби спорт соҳаси ҳам ривожланиб, имкониятлар ошиб, яхшиланиб бораётган бир вақтда, янги ташаббус ва ғояларни илгари суриш, замонавий иш услубларини жорий этиш асосий мақсадимиз бўлиши зарур. 

Энг ачинарлиси, Туризм ва спорт вазирининг иқтидорли спортчилар ҳамда спорт соҳасига эътиборсизлиги туфайли Президент қарорида белгиланган спортчи-ўқувчиларни олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиниш тартиби бекор қилиниб, 2070 нафар спортчи ва уларнинг ота-оналарнинг қаттиқ эътирозларига ҳамда иқтидорли бўлган ёш авлоднинг спортга бўлган қизиқишлари, умидлари сўнишига сабаб бўлди. Айрим иқтидорли спортчилар қора ишларда ишлаш учун хорижий давлатларга чиқиб кетди.

Спорт соҳасини ривожлантириш ва юксалтиришда Туризм ва спорт вазирлиги асосий маъсул ҳисоблансада, тизимга бирламчи ёндошиб, асосий эътиборни туризм соҳасига қаратаётганлиги сабабли, спорт соҳаси ҳозирги кунда ислоҳатга муҳтож бўлмоқда, Спорт вазирлигини алоҳида вазирлик сифатида қайта шакллантириш зарурлиги Туризм ва спорт вазирлигининг 4 ойлик фаолиятидаги мавжуд ҳолатдан ҳам кўриниб турибди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
08 сен 02:42:43
Utkir Kurbanov
1
+1   
08 сен 02:42:01
Utkir Kurbanov
Айни кунларда Узбекистонда спорт жар ёкасига келиб колган. Охирги йилларда спортдаги занжир узилган, яъни Каримов давридаги боскичма боскичлик( урта мактаб, колледж, институтлар...)
Колаверса спортни туризимга боглаш жуда нотугри, спорт хамма сохада булиши керак.
1. Хар бир вилоятда халк таълими бошкармаси хузурида;
2. Хар бир вилоят И.И.Бошкармаси хузурида;
3. Хар бир вилоят харбий булинмаси хузурида;
4. Хар бир вилоят хокимлиги хузурида;
5.Хар бир вилоят Касаба уюшмалари кошида зудлик билан алохида, алохида Болалар ва усмирлар спорт мактаблари очилиши керак ва уз вазирликлари хузурида бир йилда бир марта саралаш мусобакалари булиши керак.
30 йилдан ортик тренерлик тажрибам бор, лекин хеч качон хозиргидек холатга тушганим йук, охирги икки йилдан бери БУСМ дан мусобакалар ёки укув машгулот йигини учун маблаг ажратилмади.
Узбекистон кубоги ва Узбекистон чемпионатларига ота оналар ёки узимизни пулимиздан бораябмиз, келиб хисобот топширгандан кейин икки уч ойдан кейин хизмат сафари пулини олаябмиз.Бу кетишда кейинги олимпиададан факат ногирон спортчиларимиз медаль олишади холос.
Параолимпия спортчиларимиз ютугига тасанно айтаман , лекин ногирон спортчиларимиз ортидан мактаниш аёл кишини оркасидан мактанишдан хам пасткашлик деб биламан.
+1   
08 сен 02:41:44
Utkir Kurbanov
Айни кунларда Узбекистонда спорт жар ёкасига келиб колган. Охирги йилларда спортдаги занжир узилган, яъни Каримов давридаги боскичма боскичлик( урта мактаб, колледж, институтлар...)
Колаверса спортни туризимга боглаш жуда нотугри, спорт хамма сохада булиши керак.
1. Хар бир вилоятда халк таълими бошкармаси хузурида;
2. Хар бир вилоят И.И.Бошкармаси хузурида;
3. Хар бир вилоят харбий булинмаси хузурида;
4. Хар бир вилоят хокимлиги хузурида;
5.Хар бир вилоят Касаба уюшмалари кошида зудлик билан алохида, алохида Болалар ва усмирлар спорт мактаблари очилиши керак ва уз вазирликлари хузурида бир йилда бир марта саралаш мусобакалари булиши керак.
30 йилдан ортик тренерлик тажрибам бор, лекин хеч качон хозиргидек холатга тушганим йук, охирги икки йилдан бери БУСМ дан мусобакалар ёки укув машгулот йигини учун маблаг ажратилмади.
Узбекистон кубоги ва Узбекистон чемпионатларига ота оналар ёки узимизни пулимиздан бораябмиз, келиб хисобот топширгандан кейин икки уч ойдан кейин хизмат сафари пулини олаябмиз.Бу кетишда кейинги олимпиададан факат ногирон спортчиларимиз медаль олишади холос.
Параолимпия спортчиларимиз ютугига тасанно айтаман , лекин ногирон спортчиларимиз ортидан мактаниш аёл кишини оркасидан мактанишдан хам пасткашлик деб биламан.
+1   
08 сен 02:40:27
Utkir Kurbanov
Айни кунларда Узбекистонда спорт жар ёкасига келиб колган. Охирги йилларда спортдаги занжир узилган, яъни Каримов давридаги боскичма боскичлик( урта мактаб, колледж, институтлар...)
Колаверса спортни туризимга боглаш жуда нотугри, спорт хамма сохада булиши керак.
1. Хар бир вилоятда халк таълими бошкармаси хузурида;
2. Хар бир вилоят И.И.Бошкармаси хузурида;
3. Хар бир вилоят харбий булинмаси хузурида;
4. Хар бир вилоят хокимлиги хузурида;
5.Хар бир вилоят Касаба уюшмалари кошида зудлик билан алохида, алохида Болалар ва усмирлар спорт мактаблари очилиши керак ва уз вазирликлари хузурида бир йилда бир марта саралаш мусобакалари булиши керак.
30 йилдан ортик тренерлик тажрибам бор, лекин хеч качон хозиргидек холатга тушганим йук, охирги икки йилдан бери БУСМ дан мусобакалар ёки укув машгулот йигини учун маблаг ажратилмади.
Узбекистон кубоги ва Узбекистон чемпионатларига ота оналар ёки узимизни пулимиздан бораябмиз, келиб хисобот топширгандан кейин икки уч ойдан кейин хизмат сафари пулини олаябмиз.Бу кетишда кейинги олимпиададан факат ногирон спортчиларимиз медаль олишади холос.
Параолимпия спортчиларимиз ютугига тасанно айтаман , лекин ногирон спортчиларимиз ортидан мактаниш аёл кишини оркасидан мактанишдан хам пасткашлик деб биламан.
+1   
07 сен 16:14:12
Sport my life22
Жуда ҳам аччиқ хақиқатлар ёзилган мақола... Ушбу хақиқатни ёритган olamsport.com сайтига хурматим ошди! Умид қиламизки ушбу мақоладан сўнг ўзгаришлар бўлади. Энг ачинарлиси ниҳолдек ёш спортчи авлоди жабр кўрмоқда, бу муаммолардан ташқари биз билган ва билмаган яна бир қатор кўп камчиликлар мавжуд тизимда........ Ростдан ҳам вазирликда спорт ўгай бўлиб қолганини шахсий гувохиман
   
12 сен 09:51:22
Umidjon Isaqov
Utkir Kurbanov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Айни кунларда Узбекистонда спорт жар ёкасига келиб колган. Охирги йилларда спортдаги занжир узилган, яъни Каримов давридаги боскичма боскичлик( урта мактаб, колледж, институтлар...) Колаверса спортни туризимга боглаш жуда нотугри, спорт хамма сохада булиши керак. 1. Хар бир вилоятда халк таълими бошкармаси хузурида; 2. Хар бир вилоят И.И.Бошкармаси хузурида; 3. Хар бир вилоят харбий булинмаси хузурида; 4. Хар бир вилоят хокимлиги хузурида; 5.Хар бир вилоят Касаба уюшмалари кошида зудлик билан алохида, алохида Болалар ва усмирлар спорт мактаблари очилиши керак ва уз вазирликлари хузурида бир йилда бир марта саралаш мусобакалари булиши керак. 30 йилдан ортик тренерлик тажрибам бор, лекин хеч качон хозиргидек холатга тушганим йук, охирги икки йилдан бери БУСМ дан мусобакалар ёки укув машгулот йигини учун маблаг ажратилмади. Узбекистон кубоги ва Узбекистон чемпионатларига ота оналар ёки узимизни пулимиздан бораябмиз, келиб хисобот топширгандан кейин икки уч ойдан кейин хизмат сафари пулини олаябмиз.Бу кетишда кейинги олимпиададан факат ногирон спортчиларимиз медаль олишади холос. Параолимпия спортчиларимиз ютугига тасанно айтаман , лекин ногирон спортчиларимиз ортидан мактаниш аёл кишини оркасидан мактанишдан хам пасткашлик деб биламан.
Ассалому алейкум, барча фикрлар туппа-туғри, таклифларингизга 100% кушиламан
   
12 сен 09:45:20
Umidjon Isaqov
????
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг