UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18Ўсмир боксчиларимиз ҳам Осиё чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 19:22Сарвар Зафаржонов Осиё чемпиони! 0 19:01Игорь Сергеев терма жамоа машғулотлари ҳақида: "Жисмоний жиҳатдан юқори юкламалар бериляпти" 0 18:39"Отаси миллиардер бўлсада, дангаса эмас". Эксперт Царукян ҳақида гапирди 0 18:17"Жуда ҳайронман". Имавов Чимаевнинг мағлубияти ҳақида фикр билдирди 0 17:52"Ҳали 100 фоиз эмас". Усик келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 17:26"Барселона"нинг ёзги асосий транфер мақсади маълум 0 17:01"Афсуски, бу амалга ошмайдиган кўринади" - Нганну Жонс билан жанг ҳақида гапирди 0 16:48Қарши ОПСТТМ ходимлари ва спортчиларининг пойтахтга сафари самарали бўлди 0 16:39Жейк Пол Дана Уайт ўзига тақиқ қўйганини айтди 0 16:22БУММ! Рамазон Темиров UFC чемпионлиги учун собиқ даъвогар билан жанг қилади, рақиб топ-10дан! 0 16:16Чимаев қанча муддатга жанглардан четлатилгани аниқ бўлди 0 15:51Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубогининг навбатдаги баҳсида ишлайди 0 15:27Фрэнсис Нганну: "Мен MMA тарихидаги энг яхши жангчиман" 0 15:05Афсонавий Гарри Каспаров Синдаровни яна бир афсонага қиёслади 0

31 мар 18:54
Янгиликлар

Футбол

Венесуэла Жаҳон чемпионати плей-офф босқичида иштирок этиши мумкин

Теглар :  Венесуэла
Жанубий Америка саралаш босқичи плей-офф йўлланмасини ҳал қилиш учун суд залларида сўнгги "ўйин"ни ўтказиши мумкин.

ЖЧ-2026 йўлидаги Жанубий Америка саралаш босқичининг сўнгги тури асаббузарликларга бой ўтди. Ўтказилган 18 турдан сўнг жаҳон чемпионати йўлланмаси учун плей-офф чиптаси якунда Боливияга насиб этди. Бироқ вазият кутилмаган ўзгаришларга юз тутиши мумкин.

Барчаси шуни кўрсатмоқдаки, Венесуэла плей-офф йўлланмаси учун курашишда сўнгги имкониятга эга бўлиши мумкин. Сўнгги соатларда допинг ҳолатлари сабабли ФИФА томонидан қўлланилиши мумкин бўлган санкциялар ҳақида хавотирли хабарлар тарқалди. Бир неча ой олдин ошкор бўлган бу воқеа эндиликда ҳуқуқий жиҳатдан кучайиб бормоқда.

Сўнгги соатлар ичида саралаш ўйинларида допинг-тестлари ижобий натижа берган Боливиянинг уч нафар футболчисига нисбатан очилган ишларни ҳал қилиш бўйича ФИФА ва КОНМЕБОЛга босим кучайди. Бу ҳолат жамоавий допинг ишлатилишини кўриб чиқишга асос бўла оладиган минимал миқдордаги ўйинчиларни ўз ичига олади.

Даставвал бу ишга алоқадорлар биринчи инстанцияда ижобий натижа қайд этган Рамиро Вака ва Борис Сеспедес эди. Бироқ Боливия футбол федерациясига яқин манбаларнинг таъкидлашича, саралаш доирасидаги Чили ва Уругвайга қарши баҳсларда яна бошқа допинг ҳолатлари аниқланган бўлиши мумкин.


Қайта текширув натижаларини кутаётган бошқа ўйинчиларнинг исм-шарифлари очиқланмаган бўлса-да, аниқ бўлаётган жиҳат шуки, гап Эль-Альто шаҳрида ўтказилган ўйинларда нафас олишни яхшилаш учун ишлатилган тиббий препарат ҳақида бормоқда. Бу ҳолат турнир жадвалида 7 очко олиб ташланишидек жазога олиб келиши мумкин.

Ушбу вазият юзасидан КОНМЕБОЛ ҳозирча ҳеч қандай муносабат билдиргани йўқ ва ФИФАнинг якуний қарори кутилмоқда. Шунингдек, бу ҳолат Венесуэла футбол федерацияси томонидан ушбу ишларни тезроқ ҳал қилишни талаб қилиб бошланган ҳуқуқий босим фонида юз бермоқда.

Венесуэла бу имконият паст эканлигини билади, бироқ регламент бузилгани ўз исботини топса, плей-офф йўлланмасини қўлга киритиш учун барча қонуний чораларни кўришини маълум қилди. Бу борада КОНМЕБОЛ ФИФАдан ушбу жараённинг якуний қарори бўйича хабарнома кутмоқда.

Эслатиб ўтамиз, қитъалараро плей-офф босқичида Боливия Ироқ терма жамоасига қарши майдонга тушиши керак. Венесуэла эса Ўзбекистон мезбонлик қилган FIFA Series турнирида иккинчи ўринни эгаллади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг