UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон - Арманистон, Ўзбекистон-2 - Ҳиндистон ва бошқа натижалар (LIVE) 0 14:30Ўзбекистонлик спортчиларнинг Осиё ўйинларидаги иштирокидан ОНЛАЙН 0 13:11"Mangu 5" турнири олдидан ўтказилган face-to-face маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:20Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси тугашига иккита тур қолди. Бугун кимлар рақиб бўлади? 0 11:55Ўзбекистонда қатор профессионал футбол клублари ишончли бошқарувга берилади 0 11:27Бугун Тошкентда юлдузли кардга эга Mangu 5 турнири ўтказилади 0 09:16Озарбайжон сафида фаолият олиб бораётган Саиджамшид Жафаров Европа чемпионига айланди! 0 20:30Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон АҚШни, Ўзбекистон-2 эса Нидерландияни мағлуб этди (барча натижалар) 0 19:07Осиё ўйинларининг еттинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:55Осиё ўйинларининг олтинчи кунидан сўнг медаллар жамғариш рейтингида ўрнимиз қандай? 0 18:20Осиё ўйинларининг олтинчи кунини 5 та медаль билан тугатдик 0 18:17Европанинг етакчи лигалари ФИФА бошқарувини ислоҳ қилишни талаб қилмоқчи 0 17:59Осиё ўйинларининг эртанги кунида икки боксчимиз рингга чиқади 0 16:22АҚШга кетган Достон Бозоровнинг Octagon 92 турниридаги рақиби маълум бўлди 0 15:01Амирхон Алихўжаев Mangu 5 турнирида жанг қилади, рақиб яна Россиядан 0

29 мар 19:33
Янгиликлар

Футбол

Венесуэла бош мураббийи: "Турнирда жисмоний жиҳатдан кучли, кўп югурадиган ва босим ўтказадиган жамоаларга қарши ўйнаяпмиз"

Венесуэла бош мураббийи Освальдо Вискаррондо Тошкент мезбонлик қилаётган FIFA Series турнири 1-тури доирасида Тринидад ва Тобагога қарши ўйиндан сўнг (4:1) ўз фикрларини билдирди.

"Тринидад ва Тобаго устидан қозонилган ғалабадан жуда хурсандман, ФИФАга турнир таклифи учун миннатдорлик билдираман. Мазкур мусобақа биз учун ўсишда давом этиш, янги вариантларни излаш ва ўйинчиларни кўздан кечиришда жуда асқотади. Биз одатда тўқнаш келмайдиган терма жамоалар билан иккита ўйин ўтказиш имконига эга бўлдик, бироқ бугунги кунда футбол анча тенглашган – рақиблар жисмоний жиҳатдан кучли, кўп югурадиган ва босим ўтказадиган жамоалардир.

Бу эса бизга ўз ғоямизни ва ўзлигимизни сақлаб қолишда, шунингдек, терма жамоада камроқ майдонга тушаётган йигитларни синаб кўришда ёрдам беради; бугун улар буни уддалашди. Шундай экан, хулоса ижобий.

Кўплаб яхши жиҳатлар билан қайтяпмиз, албатта, хатолар устида ишлашимиз ҳам керак, лекин жамоанинг жипслиги ва йигитларнинг терма жамоага бўлган садоқати бизни хотиржам қилади, бу эса келгусидаги режаларимиз олдидан бизга куч бағишлайди", деди 41 ёшли мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Венесуэла 30 март куни Ўзбекистонга қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг