11 дек 10:55
Янгиликлар
Футбол

“Ворскла” Турсуновсиз меҳмонда “Волин”ни мағлуб этди
Украина чемпионатининг 18-турида ҳамюртимиз Санжар Турсунов тўп тепадиган “Ворскла” жамоаси “Волинь” майдонига сафар қилди.
Учрашув тақдирини 50-дақиқада Владимир Одарюк киритган ягона гол ҳал этди. Ушбу ўйинда Санжар Турсунов иштирок этмади.
Мазкур ғалабадан сўнг “Ворскла” жамоаси турнир жадвалида 6-поғонага кўтарилиб олди.
Украина чемпионати, 18-тур.
“ВОЛИНЬ” – “ВОРСКЛА” 0:1
“Авангард Луцк” стадиони.
Гол: Одарюк (50).
Ҳавола :
Фикрлар