11 июн 14:16
Янгиликлар
Бокс/ММА
WBA Денис Лебедевнинг Гуламирянга қарши жангини тасдиқлади
Профессионал бокснинг биринчи оғир вазн тоифасида WBA Super чемпиони Денис Лебедев WBA Regular чемпиони Арсен Гуламирянга қарши рингга кўтарилади.
Бу қарорни WBA ташкилоти расман тасдиқлади. Шу муносабат билан 20 июнь куни Панамада жойлашган WBA штаб-квартирасида жанг ҳуқуқига эга қилиш юзасидан учрашув бўлиб ўтади.
Агар ҳар икки боксчининг жамоалари ўзаро келиша олмаса, у ҳолда промоутерлар ўртасида очиқ савдо эълон қилинади. Мавжуд қоидаларга кўра промоутерлар таклиф қиладиган минимал сумма 200 000 АҚШ доллари бўлиши шарт. Ушбу сумма қуйидагича тақсимланади: Денис Лебедев — 75%, Арсен Гуламирян — 25%.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар