25 сен 12:41
Янгиликлар
Бокс/ММА

WBC президенти Канело - Чарло жанги ҳақида гапирди
Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBC) президенти Маурисио Сулейман Киевда ўтказиладиган йиллик Конгрессда ҳар бир вазн тоифасида чемпионлик ҳимоя жанглари бўйича рўйхат тасдиқланишини маълум қилди.
Ташкилотнинг йиллик Конгресси 30 сентябрь куни Украина пойтахтида бўлиб ўтади. Ўрта вазнда WBC чемпиони Сауль “Канело” Альварес ушбу камарини расмий даъвогар Жермалл Чарлодан ҳимоя қилиши керак.
Сулейманнинг ўзи ҳам буни тасдиқлади. Аслида Чарло ўтган йилиёқ даъвогар мақомини қўлга киритганди. Ўшанда чемпионлик камари Головкинга тегишли эди. Геннадийни мағлуб этган Альварес энди Жермаллга қарши жанг ўтказиши шарт.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар