18 фев 11:37
Янгиликлар
WBO февраль ойи рейтингини эълон қилди, Абдуқаҳҳоров нечанчи ўринда?
Ҳамюртимиз Қудратилла Абдуқаҳҳоров ўз жангларини ўтказиб келаётган ярим ўрта (66,68 кг) вазн тоифасининг WBO рейтингида литвалик Эгидиюс Кавалиаускас пешқадамлик қиляпти. Америкалик Теренс Кроуфорд ушбу йўналиш чемпиони бўлиб турибди.
Британиялик Амир Хан иккинчи, америкалик Жесси Варгас учинчи ўринни банд этган. Қудратилла Абдуқаҳҳоров эса 11-поғонадан жой олган. Боксчимиздан аввалги ўринларни аргентиналиклар Луис Альберто Верон, Диего Рамирес, германиялик Себастьян Формелла, америкаликлар Луис Колаццо, Эллис Рашиди сингари чарм қўлқоп усталари эгаллашган.
Эслатиб ўтамиз, Абдуқаҳҳоров 30 март куни АҚШда япониялик Кейта Обарага қарши рингга кўтарилади. Ушбу жанг ярим ўрта вазн тоифасида IBF чемпионлик камари учун саралаш жанги вазифасини ўтаб беради. Ғолиб боксчи кейинги жангини росмана чемпионлик камари учун ўтказиш имкониятини қўлга киритади.
Фикрлар