UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

02 фев 13:07
Янгиликлар

Теннис

WTA рейтинги. Иккинчи ракеткамиз ўзгарди, етти нафар теннисчимиз кўтарилди

Бугун Халқаро аёл теннисчилар Ассоциацияси (WTA) профессионал теннисчиларнинг янги ҳафталик рейтингини эълон қилди.

Янгиланган рейтингда теннисчиларимиздан биргина Мария Тимофеева пастлаган. У 17 поғонага пастлаб, иккинчи ракетка мақомини Полина Кудерметовага топширди. Полина 11 ўринга юқорилади ва айнан у энди Ўзбекистоннинг иккинчи ракеткаси. Биринчи ракеткамиз Камилла Раҳимова ўз ўрнида (93) қолди. Лайма Владсон 4, Влада Якшибарова 7, Милана Масленкова 12, Севиль Юлдашева 13, Нигина Абдураимова 5, Диана Яковлева 9 ўринга кўтарилган. 

Дунё теннисчиларининг Топ-10`талигида Австралия Очиқ чемпионати натижалари асносида ўзгаришлар кузатилди. Мусобақа чемпионлигини қўлга киритган қозоғистонлик Елена Рибакина 5-поғонадан 3-ўринга юқорилади. Америкалик Коко Гофф аксинча, 3-ўриндан 5-поғонага тушди. Ярим финалга қадар етиб келган украиналик Элина Свитолина Топ-10`га кириб олди. Швейцариялик Белинда Бенчич ҳам бир поғонага ўрнини яхшилаб олди. Рейтингда ҳамон беларуслик Арина Соболенко катта фарқ билан пешқадамлик қилмоқда. У Australian Open финалида Рибакинага ютқазиб қўйганди. Иккинчи ўриндан польшалик Ига Свёнтек жой олган. 


WTA рейтинги. 2 февраль кунги ҳолат:

1 (1). Арина Соболенко (Беларусь) — 10 990 очко.

2 (2). Ига Свёнтек (Польша) — 7978.

3 (5). Елена Рибакина (Қозоғистон) — 7610.

4 (4). Аманда Анисимова (АҚШ) — 6680.

5 (3). Кори Гауфф (АҚШ) — 6423.

6 (6). Жессика Пегула (АҚШ) — 6103.

7 (7). Мирра Андреева (Россия) — 4731.

8 (8). Жасмин Паолини (Италия) — 4267.

9 (10). Белинда Бенчич (Швейцария) — 3342.

10 (12). Элина Свитолина (Украина) — 3205.

11 (11). Екатерина Александрова (Россия) — 2983...


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:

93 (93). Камилла Раҳимова – 802

139 (150). Полина Кудерметова – 533

155 (138). Мария Тимофеева – 463

880 (884). Лайма Владсон – 30

1066 (1073). Влада Якшибарова – 16  

1188 (1200). Милана Масленкова – 11 

1242 (1255). Севиль Юлдашева – 9

1395 (1400). Нигина Абдураимова – 5  

1481 (1490). Диана Яковлева – 3

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг