22 мар 17:28
Янгиликлар
WТА рейтинги. ТОП-10 да ўзгариш йўқ. Ўзбекистонлик қизлар эса пастлашди
Ўтган ҳафта билан таққослаганда ТОП-10 да ўзгариш юз бермади.
Рейтингни ҳамон австралиялик Эшли Барти бошқариб бормоқда. Қитъадошимиз Наоми Осака иккинчи, руминиялик Симона Халеп учинчи поғонани эгаллаб турибди.
Ўтган ҳафта билан таққослаганда теннисчи қизларимизни рейтингда фақат пастлаганини кўришимиз мумкин. Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннис маликаси Сабина Шарипова 1 поғонага, Акгуль Аманмурадова эса 3 ўринга пастлади.
WТА. 22 март кунги ҳолат:
1. Эшли Барти (Австралия)-9186 очко
2. Наоми Осака (Япония)-7835
3. Симона Халеп (Руминия)-7255
4. София Кенин (АҚШ)-5760
5. Елина Свитолина (Украина)-5370
6. Каролина Плишкова (Чехия)-5205
7. Серена Уильямс (АҚШ)-4915
8. Арина Сабаленка (Беларус)-4815
9. Бянка Андреэску (Канада)-4735
10. Петра Квитова (Чехия)-4571
Ўзбекистон теннисчиларининг жаҳон рейтингидаги ўрни:
374. Сабина Шарипова-134
424. Акгуль Аманмурадова-112
564. Нигина Абдураимова-68
1363. Милана Масленкова-3
1365. Севиль Юлдашева-3.
Фикрлар