26 фев 13:19
Янгиликлар
WTA рейтинги. Топ-10`да ўрин алмашишлар, уччала теннис маликамиз ҳам пастлади
Дунё теннис маликалари Топ-10`талигида бир нечта ўзгариш кузатилди. Чехиялик Маркета Вондроушова 1, грециялик Мария Саккари 2 поғонага юқорилади. Хитойлик Чжэн Циньвэнь ва латвиялик Елена Остапенко аксинча, бир ўринга пастлади. Польшалик Ига Свёнтек ҳамон катта фарқ билан рейтинг карвонбошиси бўлиб турибди.
Янгиланган рейтингда уч нафар теннисчимизнинг бари пастлади. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Нигина Абдураимова ўтган ҳафта билан таққослаганда 2 поғонага пастлаб, 247-ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ракеткамиз Севил Юлдашева 10, Милана Масленкова эса 3 ўринга ўз ўрнини ёмонлаб олди.
WTA рейтинги. 26 февраль кунги ҳолат:
1. (1) Ига Свёнтек (Польша) - 10105 очко
2. (2) Арина Соболенко (Беларусь) - 8725
3. (3) Кори Гофф (АҚШ) - 6975
4. (4) Елена Рибакина (Қозоғистон) - 6848
5. (5) Жессика Пегула (АҚШ) - 5050
6. (6) Онс Жабер (Тунис) - 4173
7. (8) Маркета Вондроушова (Чехия) - 4070
8. (7) Чжэн Циньвэнь (Хитой) - 4040
9. (11) Мария Саккари (Греция) - 3565
10. (9) Елена Остапенко (Латвия) - 3548...
Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:
247 (245). Нигина Абдураимова – 305
1095 (1085). Севил Йўлдошева – 12
1363 (1360). Милана Масленкова – 3
Фикрлар