UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Месси ва Роналду тарихда илк бор бир жамоада ўйнайди! 0 19:02Исроил Мадримов илмий унвонга эга бўлди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 18:42Шавкат Раҳмонов Махачевни танқид қилди 0 18:16Наоя Иноуэ фаолиятини қачон якунлаши мумкинлигини айтди 0 17:45Усикнинг жамоаси Тайсон Фьюрининг чақирувига жавоб берди 0 17:13"Барселона" собиқ футболчиси бутсаларини михга илди 0 16:42UFC рейтинги янгиланди. Нурсултон Рўзибоевнинг вазнидаги ҳолат қандай? 0 16:13"Энди Пётр Янни нокаут қилишим мумкин. Биринчи жангимизда жуда ёш эдим" - Сонг Ядонг 0 15:40Арман Царукян: "Махачев билан жангми? Аввал енгил вазнда камида беш марта чемпионликни ҳимоя қилмоқчиман" 0 15:12"Манчестер Сити" футболчиси энди Саудия Арабистони Про лигасида ўйнайди 0 14:30Шавкат Раҳмонов нима учун Чимаев билан тушунмовчилик бўлгани ҳақида гапириб берди 0 13:45Қозоғистон Осиё ўйинлари учун таркибини расман эълон қилди 0 13:13"Торехан қайси асосга кўра танлаб олинди?". Жусуповнинг мураббийи Қозоғистон терма жамоасидаги адолатсизлик ҳақида гапирди 0 12:42ПСЖнинг 10 футболчиси "Олтин тўп" мукофотига даъвогарларнинг Топ-30`талигига киритилди 0 12:11Бекзод Қурбонов Германиядаги турнирда шоҳсупага кўтарилди 0

20 июн 15:30
Янгиликлар

Футбол

Халқаро Пресс-клуб раиси футбол мухлисларига мурожаат қилди

Теглар :  ПрессФутбол
Хабарингиз бор, 21 июнь куни Ўзбекистон футбол федерацияси ва миллий терма жамоа мураббийлари иштирокида савол-жавоб анжумани ўтказилади.

Ассалому алайкум!
Ҳурматли футбол ишқибозлари.

Хабарингиз бор, эртага Халқаро Пресс-клубда спорт олами, мамлакатимизда спортни ривожлантириш, Олимпия ҳаракати ва хусусан футбол мавзусига бағишланган анжуман бўлиб ўтади. Сўнгги ҳафтада Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Эрон терма жамоаси билан бўлиб ўтган ўйин натижалари қизғин муҳокама қилинмоқда.

Биз футбол шинавандаларининг ҳиссиётларини ҳурмат қилган ҳолда ва тўпланиб қолган саволларига жавоб бериш учун истисно тариқасида, Сизларнинг бизга кўп минглик мурожаатларингизни инобатга олган ҳолда, навбатдан ташқари матбуот анжуманнини белгиладик.

Лекин, мен бугун ташвишга солаётган баъзи бир фикрлар ҳақида дўст сифатида ўртоқлашмоқчи эдим.

Биринчидан, Халқаро Пресс-клуб Ўзбекистон Футбол Федерацияси 15 июнь куни тарқатган пресс-релизни яна бир бор ўқиб чиқишни тавсия этади. Чунки унда кўп саволларга жавоб бор.

Иккинчидан, Халқаро Пресс-клуб ўз ҳудудида футбол мутассадилари шахсиятини иштрокчилар томонидан тахқирланишига ва хақоратланишига йўл қўймайди. Асосий ниятимиз - футбол оламида бўлаётган турли фикрлар ва миш-мишлар, қарама қарши фикрларга батафсил ойдинлик киритиш.

Учинчидан, йўл қўйилган хатолар, ҳозирги юзага келган вазиятдан келиб чиқиб тўғри хулоса ва ижобий натижаларга эришишга қаратилган. Зотан, биз мухлисларни кўр кўрона фанатизмдан ҳоли бўлишга чақириб қоламиз.

Тўртинчидан, Биз ютқаздик. Лекин бу мағлубиятнинг ички нафис оламимизни бузувчи ғазабли таҳлилидан кура, Ўзбек футболининг эртанги кунини: 5-10 йилдан кейинги ҳолатини таҳлил килиш ва тавсиялар ишлаб чиқишимиз муҳимроқ.

Халкаро Пресс клуб форматига кўра, биз “сариқ матбуот” учун сенсация яратиш ёки айбдорлар излаш мақсадидан йироқмиз. Аксинча, келажакда ижобий натижаларга эришиш учун мустаҳкам пойдевор яратиш йўлидаги очиқ мулоқот тарафдоримиз. Илтимос, улуғ айём кунлари бир биримизга ҳурматимизни ва одобни сақлайлик.

Шерзодхон Қудратходжаев
Халқаро Пресс-клуб раиси

Рейтинг: -3   

Фикрлар

   
21 июн 15:16:25
ANVARBEK
"Хабарингиз бор, 21 июнь куни Ўзбекистон футбол федерацияси ва миллий терма жамоа мураббийлари иштирокида савол-жавоб анжумани ўтказилади" ҚАНИ БАБАЯН?????
   
21 июн 11:10:06
СПОРТ
МУЗ ва Бабаян тарафдорлари яна биттага купайибдида. Шерзод Кудратхужаевга койил колмадим. Бир вактлар марказий сайлов комиссиясида фаолият юритганди энди булса каёкдаги УФФни буйруги билан баёнот бериб турсая. Ташки ишлар вазиридан тортиб ИИВ баёнот бериб турсаю оддий УФФни жалб килаолмаган бунака ташкилотни кимга кераги бор. Президентимиз айтганидек судларни мустакил дегани хохлаганингни кил дегани эмас. УФФ хам худди шундай оддий ташкилот холос, халкни нафратига учраётган бунака ташкилотни розимиз ФИФА ишига аралашди деб четлатсин ундан кура, улар кетмас экан расво футболни боридан йуги афзал..
   
21 июн 00:28:27
Sulaymon
Babayan qo'rqganidan rossiyaga surdi gan...
   
20 июн 17:02:02
Albatros
Ҳозирдан қўрқуб бошланибдику.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг