UZ

Сўнгги янгиликлар

20:42ACA 194. Холмурод Нурматовнинг россиялик тажрибали рақибга қарши жанги якунланди 0 19:35Таэквондо бўйича Жаҳон чемпионатининг илк кунида Мавлонов ва Мирабзалова иштирок этади 0 19:07Саидёқуб Қаҳрамонов иштирокидаги жанг бир раунд ҳам давом этмади 0 18:51Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида кечган баҳсда Кот-д'Ивуардан устун келди 0 18:30WBC ярим ўрта вазндаги рейтингини янгилади, Ғиёсов борми? 0 17:59ХОҚ исроиллик спортчиларни мамлакатга киришини рад этгани учун Индонезияни байкот қилишга чақирди 0 17:36БУМ! Тарихда илк бор ўзбекистонлик спортчи Дана Уайтнинг шапалоқлар Лигаси — Power Slap'да қатнашади! 1 17:12"Челси" Сатпаевни ижарага беришни режалаштирмоқда 0 16:48Оғир атлетикачиларимиз ҳам ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларида иштирок этиш учун Баҳрайнга жўнаб кетишди 0 16:25Бриллиант Лиганинг 2026 йилги мавсум учун тақвими эълон қилинди 0 16:02Отабек Умаров бошчилигидаги МОҚ раҳбарияти Саудия Арабистони шаҳзодаси Абдулазиз бин Турки ал Файсал билан учрашди (ФОТО) 0 15:39Африканинг йил футболчиси учун номзодлар эълон қилинди 0 15:18Нурмагомедов Двалишвили ҳақида: "У реваншда нима бўлишини билади" 0 14:52"Топурия вақтни чўзмоқда" - Пэдди Пимблетт 0 14:28Хамзат Чимаев собиқ рақибининг чорловидан норози 0

15 апр 16:42
Янгиликлар

Теннис

Халқаро теннис федерацияси президенти пойтахтимизга қилган илк ташрифида ўзбек тенниси мактабини эътироф этди

Халқаро теннис федерацияси президенти пойтахтимизга қилган илк ташрифида ўзбек тенниси мактабини эътироф этди

Ўзбекистонда теннисни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш ва спортнинг ушбу турини янада ривожлантириш йўлида катта режаларни амалга ошириш мақсадида Халқаро теннис федерацияси президенти Дэвид Хаггерти мамлакатимизга ташриф буюрди.


Мартабали меҳмонни 14 апрель куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Касимов кутиб олди.


Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Халқаро теннис федерацияси президенти Дэвид Хаггертини қабул қилди. Учрашувда теннисни мамлакатимизда янада ривожлантириш, йирик халқаро мусобақалар ўтказиш, теннис тараққий этган ҳорижий давлатларда мутахассис ва ҳакамларимизнинг малакасини ошириш учун Халқаро федерация грантларини ажратиш, уларни ATP ва WTA турнирларига кўпроқ жалб қилиш, ўзбекистонлик теннис мутасаддиларини халқаро ташкилот бошқарувидаги нуфузли бўлимларда фаолият олиб боришини таъминлаш сингари масалалар муҳокама қилинди.


Шундан сўнг, Дэвид Хаггерти Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига ташриф буюрди. Қайд этиш жоиз, бу Хаггерти жанобларининг мамлакатимизга амалга оширган илк ташрифи ҳисобланади. Шундай бўлса ҳам мартабали меҳмон юртимизга қилган ўз сафаридан катта таассурот олаётганига алоҳида тўхталди.


Миллий Олимпия қўмитасида бўлиб ўтган учрашувда Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти Дэвид Хаггерти билан ўзбек теннис мактабининг халқаро аренадаги мавқейини янада мустаҳкамлаш бўйича ўзаро фикр алмашди. Шунингдек, мазкур тадбирда МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов ва Ўзбекистон теннис федерацияси бош котиби Ирода Тўлаганова ҳам қатнашди.


МОҚдаги ташриф якунлангач, меҳмон пойтахтимиздаги Республика Олимпия захиралари теннис мактабига йўл олди. У ерда Дэвид Хаггерти ёш спортчиларнинг машғулотини кузатиб, уларга ўзининг қимматли маслаҳатларини берди ва эсдалик учун суратга тушди. Шундан сўнг, ишчи гуруҳ мартабали меҳмонни Темурийлар тарихи давлат музейига таклиф қилди. У ерда Хаггерти жаноблари ўзбек халқи маданияти ва тарихи, давлатчилигимизнинг ривожланиш босқичлари билан яқиндан танишди.


Мамлакатимизга юқори даражадаги бундай мутахассисларнинг ташрифи Президентимиз томонидан спорт соҳасида олиб борилаётган улкан ислоҳотларнинг халқаро майдонда тан олинаётганидан далолат бериши шубҳасиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг