UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31УЕФА Инфантинони тахтдан туширмоқчи, Анри эса футболчиларни уйғонишга чақирмоқда 0 18:58Жаҳон спортида яна бир шов-шувли дисквалификация рўй берди 0 18:13Жастин Гэтжи: "Конор Макгрегорга мушт туширишни сабрсизлик билан кутяпман" 0 17:45Хамзат Чимаев: "Стрикленд билан 24 соат жанг қилишга тайёрман" 0 17:16ФИФА УЕФАни туҳматда айблади 0 16:49Рўзибоев ўз вазнида! UFC Paris турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 16:03Хамзат Чимаев UFC жангчиси билан кураш тушиш ниятида 0 15:30Octagon яна Ўзбекистонда турнир ташкил этади, бу сафар Тошкентда эмас 0 14:47Постекоглу Роналдунинг фаолиятини якунлашидан олдинги бош мақсадини айтди 0 14:16RAF Қозоғистондаги турнирини расман эълон қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор! 0 13:45Нурсултон Рўзибоев жанг қиладиган UFC турнирининг тўлиқ карди ва бошланиш вақти 0 13:14Сонг Ядонг Петр Ян - Мераб Двалишвили жангига тахминини айтди 0 12:43ЖЧ-2026 ғолиби 31 ёшида термадаги фаолиятини якунлади 0 12:12Махачевнинг жамоаси чемпионлик камарини йил охиригача ҳимоя қилиш шартини маълум қилди 0 11:41"Ўзимни жуда яхши ҳис қилгандим". Чимаев — Стриклендга қарши жангини эслади 0

29 ноя 11:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

ХОҚ раҳбари: AIBA билан ҳозирги ҳолатда боксчилар жабр чекади

Теглар :  БоксAIBAБах
Эртага Япониянинг Токио шаҳрида Халқаро олимпия қўмитасининг йиғилиши бошланади.

Икки кунга мўлжалланган йиғилишда ҳаваскор бокснинг Олимпия ўйинлари дастуридан чиқариш, Халқаро ҳаваскор бокс ассоциацияси (AIBA)нинг бугунги фаолиятига боғлиқ муҳим масалалар муҳокама қилинади. 

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) илк бор AIBAга Бразилияда ўтган Рио-2016 Олимпиадасидаги нохолис ҳакамликдан сўнг жиддий эътироз билдирганди. Ўшанда ХОҚ AIBA олдига холис ҳакамликни йўлга қўйиш, ташкилотнинг молиявий ҳолатини яхшилаш, допингга қарши курашиш каби талабларни қўйган эди. 

Яқинда эса ХОҚ президенти Томас Бах AIBAга Ғофур Раҳимовнинг президенти этиб тайинланганидан ҳавотирга тушаётганини яширмаганди. Икки кунлик йиғилишда AIBAнинг янги ҳисоботи кўриб чиқилади ва шундан сўнг бокснинг Олимпиада дастурида бўлиш ёки чиқарилиш масаласига ойдинлик киритилади. 

- Биз спортчиларни айрим раҳбарларнинг қинғир ишлари учун жазоламоқчи эмасмиз. Имкон қадар боксчиларнинг Олимпия ўйинларидан четда қолмасликлари учун ҳаракат қиламиз, - деди Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах. 

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 2-3 ноябрь кунлари Москва шаҳрида ўтказилган Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциациясининг ҳисобот-сайлов йиғилишида ўзбекистонлик Ғофур Раҳимов AIBAнинг янги президенти этиб сайланганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг