UZ

Сўнгги янгиликлар

20:11Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз" 0 19:01Қосимжонов, Тоҳиржонова, Абдусатторов ва бошқалар. Шахматчиларимиз Лондондаги жамоавий жаҳон чемпионатида иштирок этишади 0 18:39Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими? 0 18:17"Двалишвилини фақат нокаут эвазига мағлуб этса бўлади" - Сэндхаген 0 17:51Алекс Перейра: "Анкалаевнинг провокациясига учмайман" 0 17:26Усик Трампни Украинада бир ҳафта яшашга таклиф қилди 0 17:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр 0 16:39Алмоез Али Ўзбекистон - Қатар ўйини ҳақида: "Ўйинда биздан талаб қилинган барча вазифани бажарамиз" 0 16:16Пётр Ян Двалишвилининг ғалабасига муносабат билдирди 0 15:51Перейра Анкалаевга қарши реванш режасини очиқлади 0 15:25Махачев ва Маддалена ўртасидаги жангнинг тахминий санаси маълум бўлди 0 15:02Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди 0 14:39Дана Уайт Двалишвили – Нурмагомедов реванши ҳақида гапирди 0 14:17Синнер фаолиятида илк бор "Катта дубулға" финалида ютқазди 0 13:53Илия Топурия Двалишвилининг О’Мэлли устидан қозонган ғалабасига муносабат билдирди 0

20 фев 09:56
Янгиликлар

Дзюдо

Хориждаги илк ғалаба, 516 кун кутилган чемпионлик ёхуд Болтабоевнинг ғалабасига оид фактлар

Кеча дзюдочимиз Шарофиддин Болтабоев Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида ўтаётган “Катта дубулға” мусобақасининг ғолибига айлангани ҳақида хабар берган эдик.

Фурсатдан фойдаланиб, “иссиғи”да ҳамюртимизнинг ушбу муҳим ғалабаси ҳақида бир қатор қизиқарли маълумотларга назар ташлаймиз.

Келинг, дастлаб дзюдочимизнинг ўзи билан яқиндан таништириб олсак. Шарофиддин Болтабоев 1995 йил 19 ноябрь куни Қорақалпоғистонда туғилган. Катта мусобақалардаги фаолиятини -73 кг вазн тоифасида бошлаган. У мазкур вазнда мамлакат чемпионлигини қўлга киритган кейин терма жамоа таркибига жалб қилинди. Ўша кезлар ушбу вазнда Мирали Шарипов, Ғиёсиддин Бобоев каби полвонлар билан ички рақобатда муносиб курашди. 2015 йил Қувайтда ўтган Осиё чемпионатининг финалигача етиб борди. 2016 йил Болтабоевнинг фаолиятида кескин бурилиш рўй берди. Бу вақтда шахсий вазннинг ортиб бориши унинг биринчи рақамли “рақиби”га айланиб бўлган эди. Ҳатто керакли вазнга туша олмай, мусобақалардан қолиб кетган пайтлари ҳам бўлган. Қолаверса, бу орада Рио Олимпиадасида -73 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган дзюдочи ҳам аниқ бўлиб улгурди. Шундан сўнг Болтабоев энг тўғри йўл – бир поғона юқори вазнга ўтишга қарор қилди. -81 кг вазн тоифасидаги дебют мамлакат чемпионатига тўғри келди. Илк мусобақанинг финалида ҳозир -90 кг вазнда курашаётган Давлат Бобонов рақиблик қилди. Шарофиддин муросасиз кечган ушбу финалда ғалаба қозонди ва янги вазнга тезда мослаша бошлади.

Халқаро мусобақалардаги муваффақият учун кўпроқ вақт талаб қилинди. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, 2019 йилдан Шарофиддин яна йирик турнирларда ўзини кўрсата бошлади. Дастлаб апрель ойида Осиё чемпионатининг финалига қадар етиб борди. Августдаги жаҳон чемпионатида еттинчи натижа ва сентябрда ўтган Тошкент Гран-присида чемпионлик. Ушбу натижалар Болтабоевни жаҳон миқёсида -81 кг вазннинг етакчилари қаторига олиб чиқди. Ушбу фикрни полвонимиз 2020 йил бошида Парижда ўтган “Катта дубулға” турнирининг кумуш медали билан яна бир карра исботлади.

Болтабоевнинг бугунги ғалабаси қуйидаги жиҳатлари билан аҳамиятли:
– Илк бор “Катта дубулға” мусобақаларининг олтин медали;
– Илк бор хорижда ўтган йирик турнирда ғалаба;
– Тошкентдаги Гран-придан 516 кун ўтиб кўксига IJF мусобақаларининг олтин медалини тақмоқда;
– У бугунги турнир давомида 3 та жаҳон чемпионларини мағлуб этди: Александр Вейчерзак (2017 йил), Франк де Вит (2015 йил ёшлар) ва Саид Муллаи (2018 йил);
– Шарофиддин бунгача жаҳон ва Токио Олимпиадаси рейтингида 15-ўринда турган эди. Бугун қўлга киритилган 1000 очко билан янгиланган рейтингда 9-ўринга кўтарилиб олади. Бу эса унинг фаолиятидаги энг юқори ўсиш бўлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг