UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

07 янв 17:08
Янгиликлар

Кураш, Тадбирлар

Хорижлик ҳакам ва мураббийлар кураш қоидаларини Ўзбекистонда ўрганишади

Теглар :  Кураш
Бугун пойтахтимиздаги Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси анжуманлар залида кураш бўйича ҳакамлар ва мураббийлар учун халқаро семинар ўз ишини бошлади.

Халқаро кураш институти ҳамда Ўзбекистон кураш федерацияси томонидан илк бора ташкил этилган мазкур анжуманда миллий курашимизни ривожлантириш бўйича таклифлар ҳам илгари сурилмоқда.

Кураш спортининг 2018 йилдан эътиборан Осиё ўйинлари дастурига расман киритилиши унга бўлган қизиқишни сезиларли даражада ошириб юборди. Натижада дунёнинг жуда кўплаб давлатларидаги мураббий ва ҳакамларда кураш қоидалари билан яқиндан танишишга эҳтиёж туғилди. Ана шу мақсадда Халқаро кураш институти ҳамда Ўзбекистон кураш федерацияси томонидан ташкил этилган анжуман хорижлик мутахассисларнинг кураш қоидаларини ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан ўрганишларида қўл келади.

Халқаро семинарда ўзбекистонлик мураббий ва ҳакамлар билан бир қаторда Марказий Осиё давлатларидан Эрон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Афғонистон, қолаверса, Озарбайжон, Хитой Тайпейи, Ироқ каби ўнлаб мамлакатлардан 50 нафарга яқин мутахассис иштирок этмоқда.

Тадбирда Кураш Халқаро ассоциацияси асосчи раиси Комилжон Юсупов ушбу спорт турининг бугунгача босиб ўтган йўли ҳақида қисқача маълумот берди. Халқаро семинарда иштирок этаётган Кураш Халқаро ассоциациясининг техник директори, эронлик Ризо Носирий Осиё ўйинларидан кейин кураш спорт тури бўйича ҳакамлар ва мураббийларга бўлган талаб ортганлигини алоҳида эътироф этди.

Шунингдек, семинарда яна бир масала – Халқаро Кураш институтини Халқаро Кураш Университетига ўзгартириш ва ушбу спорт туридаги таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш масаласи ҳам муҳокамага қўйилди ва бир овоздан маъқулланди. Ўн кун давом этадиган халқаро семинарда иштирокчилар олган билимларини амалиётда синаб кўриш имкониятига ҳам эга бўлишади.

- Кураш бугунги кунда дунё спорти оиласи сафига дадил кириб бормоқда. Айниқса, XVIII ёзги Осиё ўйинларидан кейин унга бўлган қизиқиш янада ортди, деди биз билан суҳбатда Кураш Халқаро ассоциацияси техник директори, эронлик Ризо Носирий. – Биз бугун кураш ватанида бўлиб қоидалар билан яқиндан танишиб олишни мақсад қилганмиз. Осиё ўйинларидан кейин қитъамиздаги баъзи давлатларда кураш қоидалари китоб шаклида чоп этилган ва уларда айрим хатоликлар учрамоқда. Шуни айтиш керак, бугун дунё тан олган спорт тури кураш қоидалари Комилжон Юсупов томонидан ишлаб чиқилган ва унга ўзгартиришларни ҳам айнан кураш Ватани вакиллари амалга ошириши мумкин. Назаримда, бугунги кураш қоидалари мукаммал ишлаб чиқилган ва уни янада яхши ўрганиб, кенг тарғиб этишимиз керак.

- 2018 йил кураш спорти тарихида ўчмас из қолдирди, десам муболаға бўлмайди. Давлатимиз раҳбарининг курашни ривожлантиришга оид қарорида белгилаб берилганидек, 6 сентябрь – “Кураш куни” сифатида илк бор расман нишонланди. Юртимизда Ўзбекистон Президенти соврини учун ўтказилган халқаро турнирлар ҳам савияси жиҳатидан юксак даражада ташкил этилди ва бу жараёнда ҳамкор ташкилотларимизнинг ҳам хизматини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Осиё ўйинлари дастурига курашнинг киритилгани эса алоҳида тарих. Энди дунёда кураш спорт турига бўлган эҳтиёж ортди. Улар қоидаларни, умуман, кураш спорти тарихини қаердан ўрганади? Албатта биздан. Шу мақсадда Халқаро кураш институтининг фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва уни Халқаро кураш университетига айлантиришга қарор қилдик. Ўйлайманки, бундай семинарлар бундан буён янада кўп ўтказилади ва кураш оиласи сафи янада кенгаяди, - деди Кураш Халқаро ассоциацияси асосчи раиси Комилжон Юсупов.

Отабек Эшмаматов, Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг