14 окт 14:21
Янгиликлар
Дзюдо

Белгиялик Сами Шоуши Қозоғистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийига айланди
Дзюдочи бу йил фаолиятини якунлади ва Қозоғистон U-21 терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.
Шоуши спортчилик фаолияти давомида 81 кг ва 90 кг вазн тоифаларида баҳс олиб бориб, икки маротаба Европа чемпионати совриндори бўлган.
Сами бошчилигида Қозоғистон ёшлар жамоаси Лимадаги Жаҳон чемпионатида қатнашиб, 1 та кумуш медалига эга чиқди.
Ҳавола :
Манба : judoart
Фикрлар