UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Осиё ўйинларида ғалаба қозонган Жасурбек Жайсунов Париж Гран-присида ҳам шоҳсупага кўтарилди! 0 13:16Жон Жонс UFC`га қайтишни ҳали ҳам истисно этмаяпти 0 12:45"Бағрикенг эркак". Райан Гарсия Арнольд Шварценеггер билан учрашди (ФОТО) 0 12:14Элит ОЧЛ. Бугун икки клубимиз Саудия Арабистони жамоалари билан ўйнайди 0 11:43Нодирбек Абдусатторов: “Жавоҳир ниҳоятда истеъдодли, ҳатто мендан ҳам” 0 11:12Бивол ўзи учун энг муҳим уч рақибни айтди 0 10:41Махачев Доғистон ҳақидаги ҳазил билан Волкановскининг янги соч турмагига муносабат билдирди (ФОТО) 0 10:10Исломбек Исмоилов: "Биз фақат Роналдуга эмас, балки бутун "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнаймиз" 0 09:39"Бу ҳали бошланиши". Музаффарбек Тўрабоев Жаҳон чемпионатида қўлга киритилган медалига муносабат билдирди 0 09:11Хамзат Чимаев ва Чарльз Оливейра Чеченистонда (ФОТО) 0 08:41Тошкентда 100 000 долларлик шахмат мусобақаси ўтказилади 0 08:12АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Ливерпул"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 07:30Бенавидес Усик билан жанг қилиш учун супероғир вазнга кўтарилишга тайёр 0 19:19Наоя Иноуэ кейинги рақибининг номини эълон қилди 0 18:48Дана Уайт Шон Стрикленднинг боксда ўзини синаб кўриш истагига муносабат билдирди 0

14 окт 10:29
Янгиликлар

Спорт курашлари

UWW Президенти спорт ташкилотларининг раҳбарлари билан музокара ўтказди

Бирлашган кураш дунёси (UWW) Президенти Ненад Лалович кеча Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида бўлди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон ва UWW ўртасидаги ҳамкорликни янада изчил йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Спорт вазирлиги, МОҚ ва Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раҳбарияти иштирокида кечган учрашувда ўзаро ҳамкорликнинг янги босқичлари муҳокама қилинди. Суҳбат давомида терма жамоалар учун янада қулайликлар яратиш, халқаро ташкилотда ўзбекистонлик мутахассисларнинг сонини кўпайтириш ва уларнинг малакасини ошириш каби мавзуларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Жаноб Лалович МОҚнинг Мартабали меҳмонлар китобига ўзининг самимий тилакларини ёзиб қолдирди. Шунингдек, у тадбир якунида сентябрь ойида Хорватияда ўтган жаҳон чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз ҳамда уларнинг мураббийлари билан учрашди. Уларга давлат томонидан тегишли пул мукофотлари топширилиб, жаҳон чемпиони Айтжан Халмахановга BYD автомашинаси тақдим қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг