UZ

Сўнгги янгиликлар

11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 09:45Уиттакер Гусковнинг зарба кучини юқори баҳолади 0 08:52Ирода Тўлаганова Республика олимпия захиралари теннис мактабига директор этиб тайинланди 0 19:52Ковингтон RAF турнирида Махачевга кураш таклиф қилди 0 19:02Жиддий тўқнашувда қатнашган "Тенерифе" футболчиси вафот этди 0 18:18Жонни Уокер укаси Вальтер билан жанг қилмаслигини айтди 0 17:26Жалгасбай Бердимуратов PWL Moscow турнирида иштирок этади 0 16:38Уиттакер Гусковга қарши жангда шоу ваъда қилди 0 16:01WBA рейтинги янгиланди: Икки ҳамюртимиз пешқадам, иккиси эса рейтингдан чиқиб кетди 0 15:52"Реал" АПЛдан Куртуага ўринбосар топди 0 15:00Дакар-2026: Муҳаммадисмоил Раҳмоновнинг медали Ўзбекистон сузиш спорти учун тарихий ҳисобланади 0 14:05Уайлдер кейинги жангини Гассиевга қарши ўтказиш бўйича музокара олиб боряпти 0 13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0

23 мар 12:58
Янгиликлар

Футбол

Хосеп Гвардиола: "Артета деярли енгилмас жамоани тузган"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Лига кубоги финалида "Арсенал" устидан қозонилган ғалаба (2:0)дан кейин фикр билдирди.

"Нима дейишим мумкин? Совринни ютиш – бу муҳим! Бу алоҳида воқеа, чунки сўнгги икки ҳафта оғир кечди. Биринчи 15 дақиқада улар бизни бўғиб қўйишди, биз нафас ололмадик. Кейин биз ўйнай бошладик. Жуда хурсандман, чунки Микел [Артета] деярли енгилмас жамоа тузган. Ўн йил ичида бешинчи Лига кубок – ёмон эмас. Ҳар сафар соврин ютиш олдингисидан қийинроқ туюлади. Бу кўп сабабларга кўра ҳақиқатан ҳам қийин.

Ёш жамоа билан ғалаба қозонишни бошлаганингизда, шу йўналишда давом этишингиз мумкин. Мен ўйинчиларни билишим керак. Улар муайян вазиятларда қандай ҳаракат қилишини билишим керак. Замонавий футболда ҳар қандай рақиб рақобатбардош. Менимча, биз келажак учун ишлаяпмиз, умид қиламанки, келгуси мавсумда янада яхшироқ ўйнай оламиз. Биз ҳали "Арсенал" ёки ўтмишдаги ўзимиз каби жамоа эмасмиз. Лекин биз соврин қўлга киритиш йўлини топдик", - деди Гвардиола.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг