UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

14 май 17:52
Янгиликлар

Футбол

Хосеп Гвардиола: "Ҳаммаси "Арсенал"га боғлиқ"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола якуний иккита тур олдидан Англия чемпионати жадвалидаги вазият ҳақида фикр билдирди.

"Ҳаммаси "Арсенал"га боғлиқ. Агар улар иккита ўйинда ғалаба қозонса, ҳеч нарса қила олмаймиз, гаплашадиган ҳеч нарса қолмайди. Биз қила оладиган нарса — яқин туриш. Сўнгги икки ўйин қийин бўлади.

Ва ҳозир қила оладиган нарса — иложи борича тезроқ ухлаш ва Англия Кубогига тайёргарлик кўриш. Биз айнан шундай қилишимиз керак.

Аммо гап фақат Англия Кубоги финали ҳақида эмас. Уч кундан кейин "Борнмут" билан ўйнаймиз. Шундай қилиб, Лондонга парвоз бор, кейин футболчилар хотинлари ва болалари билан уйга қайтишади, улар анча чарчайди.

Мен футболчилардан кўп нарсани талаб қила олмайман. Биз "Уэмбли"га ғалаба қозониш учун борамиз ва энг яхши мавсумни ўтказмаётган, аммо сифатли жамоага қарши ўйинга жисмоний ва руҳий жиҳатдан тайёр бўлишимиз лозим. Албатта, улар қўлларидан келган барча ишни қилишади ва биз ҳам", – деди испаниялик мураббий.

36 ўйиндан сўнг 77 очко тўплаган "Манчестер Сити" АПЛ жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. "Арсенал" 79 очко билан биринчи ўринда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг