24 фев 09:15
Янгиликлар
Футбол
Яна битта қолди: Месси Роналдуга деярли етиб олди
Бугунги "Севилья" - "Барселона" учрашувида (2:4) Лео Месси ажойиб ўйин кўрсатди.
Ўйин давомида аргентиналик учта гол уриб, Суаресга ассистенлик қилди. Мазкур тўқнашувда Мессининг хет-триклар сони элликтага етди. Уларнинг 32тасини ЛаЛигада амалга оширган Лео "Валенсия" ва "Севилья"га қарши баҳсларда 4 маротабадан битта ўйинда уч бор рақиб дарвозасини аниқ нишонга ола билган.
"Барселона" сардори, шунингдек, "Атлетико", "Депортиво" ва "Осасуна" каби жамоалар билан ўйинда 3 бор хет-трикка эришган.
Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар