UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Сарвар Зафаржонов Осиё чемпиони! 0 19:01Игорь Сергеев терма жамоа машғулотлари ҳақида: "Жисмоний жиҳатдан юқори юкламалар бериляпти" 0 18:39"Отаси миллиардер бўлсада, дангаса эмас". Эксперт Царукян ҳақида гапирди 0 18:17"Жуда ҳайронман". Имавов Чимаевнинг мағлубияти ҳақида фикр билдирди 0 17:52"Ҳали 100 фоиз эмас". Усик келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 17:26"Барселона"нинг ёзги асосий транфер мақсади маълум 0 17:01"Афсуски, бу амалга ошмайдиган кўринади" - Нганну Жонс билан жанг ҳақида гапирди 0 16:48Қарши ОПСТТМ ходимлари ва спортчиларининг пойтахтга сафари самарали бўлди 0 16:39Жейк Пол Дана Уайт ўзига тақиқ қўйганини айтди 0 16:22БУММ! Рамазон Темиров UFC чемпионлиги учун собиқ даъвогар билан жанг қилади, рақиб топ-10дан! 0 16:16Чимаев қанча муддатга жанглардан четлатилгани аниқ бўлди 0 15:51Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубогининг навбатдаги баҳсида ишлайди 0 15:27Фрэнсис Нганну: "Мен MMA тарихидаги энг яхши жангчиман" 0 15:05Афсонавий Гарри Каспаров Синдаровни яна бир афсонага қиёслади 0 14:44Асадхўжа Мўйдинхўжаев эртанги жанги олдидан Англияда очиқ машғулот ўтказди (ВИДЕО) 0

28 май 08:48
Янгиликлар

Ўқ отиш

Янги ўқ отиш базасида дастлабки чемпионат якунланди

Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерациясининг Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган спорт базасида стендда ўқ отиш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақада 50 нафарга яқин спортчилар иштирок этишди. Ўзбекистон чемпионатида ўсмирлар ва катталар икки хил машқда мерганлик салоҳиятини намойиш этишди.

Натижалар. Траншеяли стендда. Эркаклар.

1- ўрин Шуҳрат Ғаниев

2- ўрин Алексей Ремнев 

3- ўрин Шерзод Мамажонов 

Ўсмирлар.

1-ўрин  Жасур Сафаров

2- место Тимур  Гафаров

3- ўрин Эрнест Сеттаров 

Думалоқ стендда: Эркаклар. 

1- ўрин Руслан Утаганов

2- ўрин Бекзод Абдураҳимов

3- ўрин Санжар Расулов

Ўсмирлар.

1- ўрин Кирилл Подгаецкий

2- ўрин Глеб Нестеренко

- Стенддан ўқ отиш спорт турига ёшлар, ҳатто қизларнинг ҳам қизиқиши ортиб бораётганига Ўзбекистон чемпионати орқали яна бир бор гувоҳ бўлдик. Иқтидорли спортчи қиз Ксения Колотило қайд этган натижа томошабин ва мутахассисларни нафақат қувонтирди, юртимиз иқтидорли спортчиларга бой эканини кўрсатди. 

Умид қиламанки, яқин йилларда стенддан ўқ отиш бўйича барча вилоятларимизда спорт секциялари иш бошлайди ҳамда ғолиблик учун курашадиган спортчилар аудиторияси кенгаяди, - деди стенддан ўқ отиш спорти бўйича терма жамоа мураббий Игорь Подгаецкий.

- Мазкур ўқ отиш базасининг қурилишидан катта мақсад кўзланган. Бу йил базанинг стенддан ўқ отиш қисмидан фойдаланишни бошладик. Бу спорт маскани тўла тўкис фойдаланишга қабул қилиб олингач қитъа миқёсидаги нуфузли мусобақаларни, хатто жаҳон чемпионати, кубоги босқичлари мезбонлиги учун даъвогарлик қилишимиз мумкин. 

Айни дамда жаҳон кубогининг ҳар бир босқичида мингдан ортиқ спортчилар иштирок этаётганини назарда тутсак, келгусида нуфузли мусобақаларга мезбонлик қилишимиз ортидан нафақат мамлакатимиз ёшлари орасида ўқ отиш спортини оммалаштиришга, балки минглаб спортчи, улар билан мураббий, шифокорлари ва бошқа делегация вакилларини юртимизга ташрифи ортидан ички туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшган бўламиз, -деди Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси бош котиби Ж.Атабуллаев.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг