UZ

Сўнгги янгиликлар

19:14Нокаутга учраган Умар Нурмагомедов машғулотларга қайтди 0 18:45"Олтин тўп" ўз маъносини йўқотган" - Самюэль Умтит 0 18:22Александр Усик Тайсон Фьюрининг янги чақирувига жавоб берди 0 17:43Филип Хргович чемпионга айланган IBF ташкилоти рейтингида Баҳодир Жалолов яна юқорилади 0 17:12"Кел, трилогия ташкил қиламиз. Манавилардан чарчадим" - Тайсон Фьюрини жангга чорлади 0 16:50МЮ SumUp билан "кўп миллионлик" шартнома имзолади 0 16:19Хотамбек Бойназаров UFC юлдузини енгишини маълум қилди 0 15:48Дебютини ғалаба билан бошлаган Парнасс Холлоуэйни жангга чорлади 0 15:17Жасурбек Йўлдошев проф боксдаги тўртинчи жангини Германияда ўтказди + ФОТО 0 14:46Суперлига. Бугун учта қизиқарли учрашув бўлиб ўтади 0 14:15Жасурбек Жайсунов номзоди ООК Атлетлар комиссияси учун илгари сурилди 0 13:44Йен Гэрри навбатдаги рақибини маълум қилди: "Фақат битта жанг мантиққа эга!" 0 13:13Ислам Махачев нима учун UFC`нинг учинчи камарини қўлга кирита олмаслиги тушунтирилди 0 12:42Мбаппе "Реал" таркибида ЕЧЛда 26 та ўйинда 23 та гол урди 0 12:11Олти нафар дзюдочимиз Hungary Grand Slam 2026 турнирида иштирок этади 0

24 окт 20:39
Янгиликлар

Футбол

Япония - Жаҳон чемпионатининг учинчи иштирокчиси, навбат бизга келди

Баҳрайнда давом этаётган ёшлар (U-19) ўртасидаги Осиё чемпионатининг учинчи ярим финалчиси номи маълум бўлди.

Нафақат учинчи ярим финалчи, балки келаси йили Жанубий Кореяда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатига Осиё қитъаси номидан борадиган учинчи иштирокчиси ҳам аниқланди.

Ғолиблик учун асосий даъвогар ҳисобланаётган Япония терма жамоаси гуруҳдошимиз Тожикистон ёшларига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Кунчиқар юрт футболчилари ён қўшниларимиз дарвозасига жавобсиз 4та тўп киритишди.


Энди улар ярим финалда Вьетнам терма жамоасига қарши майдонга тушишади. Вьетнам кеча чорак финалда шов-шувли тарзда мусобақа мезбонлари – баҳрайнлик футболчиларни 1:0 ҳисобида таслим этишган эди.

Бироздан сўнг чорак финалнинг сўнгги жуфтлик учрашуви бошланади. Унда Ўзбекистон ва Эрон ёшлар терма жамоалари майдонда саф тортади. Бу ўйиндан сўнг биз ЖЧ-2017га борадиган сўнгги жамоа номини билиб оламиз.

Дарвоқе, Япония - Тожикистон учрашувида назоратчи вазифасини ҳамюртимиз Фарҳод Абдуллаев бажарди. 

ЯПОНИЯ – ТОЖИКИСТОН – 4:0 (2:0)

Голлар: Миоши Кожи, 8 (1:0). Доан Ритсу, 18 (2:0). Огава Коки, 73 (3:0). Юто Ивасаки, 88 (4:0).

Япония: Кожима Риосуке, Фужитани Со, Накаяма Юта, Томиясу Такехиро, Миоши Кожи (Наганума Йочи, 79), Огава Коки (Накамура Шунта, 79), Сакаи Даисуке, Доан Ритсу, Ичимару Мизуки, Фунаки Кареру (Хатсуре Рио, 76), Юто Ивасаки.

Тожикистон: Беҳруз Хайриев, Вахдат Ханонов, Зоир Жўрабоев, Азимжон Раҳмонов (Алишери Хотам, 90+1), Табрези Давлатмир, Доробжон Эргашев, Кароматулло Саидов (Далер Ёдгоров, 60), Нуриддин Ҳамроқулов (Амиржон Сафаров, 80), Эхсони Панжшанбе, Мухсинжон Парпиев, Муҳаммаджони Ҳасан.

Бош ҳакам: Фу Минг (Хитой)

Назоратчи: Фарҳод Абдуллаев (Ўзбекистон)

Комиссар: Доан Анх Туан (Вьетнам)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг