UZ

Сўнгги янгиликлар

12:14Хавьер Мендес Нурмагомедовнинг нокаути ҳақида: "Ёнида бўлишим керак эди" 0 11:45Жек Грилиш яна ижарага кетмоқда 0 11:13"Рекордим 14-0. UFC'га ўтиш вақти келди, шекилли" - Хотамбек Бойназаров 0 10:39Гэтжи Конор Макгрегор билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 10:13Гусковнинг мураббийи кейинги рақиб ким деган саволга жавоб берди 0 09:4119 ёшли Ямаль "Барселона"нинг 91 йил сақланиб турган рекордини янгилади 0 09:08Шу ҳафта Нурсултон билан бир оқшом жанг қиладиган Хукер Нурмагомедовни UFC`да синаб кўришга тайёр 0 08:37Пратес Ислам Махачевни нокаут эвазига мағлуб этмоқчи 0 08:06US Open 2026. Биринчи ракеткамиз ҳам ғалаба билан бошлади 0 21:06Лео Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 20:28Чимаев октагонга қайтишга тайёр! У ким билан жанг қилмоқчи эканини айтди 0 19:49Жонсон Умар Нурмагомедовнинг Ядонг билан жангидаги хатосини айтди 0 19:26Султонов икки ғалабаси эвазига асосий тўрга чиқди. Илк даврада ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз! 0 19:01Расман. Англия терма жамоаси аъзоси "Ал-Ҳилол"га ўтди 0 18:26Тайсон Фьюри Хргович билан жанг учун шартини айтди 0

20 дек 19:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ёдгорой Мирзаева Қозоғистондаги халқаро турнир финалига йўл олди

Шу кунларда Қозоғистоннинг Караганда шаҳрида бокс бўйича Қозоғистон ССРда хизмат кўрсатган спорт мураббийи Галим Жарилгапов хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада 9 мамлакат қаторида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишмоқда. Ҳозирча турнир доирасида ярим финал жанглари ниҳоясига етди.  Қувонарлиси баҳсларда -57 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Ёдгорой Мирзаева финалга етиб келди. У ярим финал доирасида қозоғистонлик Кухта Владисламага қарши жанг қилди ва ғалаба қозониб, финалга йўл олди. -60 кг вазнли Райҳона Қодирова эса россиялик Динник Екатеринага имкониятни бой берди ва бронза медали соҳибасига айланди. 

Эртага Ёдгорой олтин медаль учун россиялик рақибасига қарши рингга кўтарилади. 

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

   
21 дек 08:49:16
Davlatbek Alibekov
Яшанг йодгорой
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг