UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Чимаев Стриклендга реванш учун 1 миллион доллар таклиф қилди 0 18:25Волкановски: "У билан жангда фаолиятимдаги энг яхши жисмоний ҳолатда бўламан" 0 17:51Ўртоқлик учрашувида Жанубий Кореяга мағлуб бўлдик 0 17:28Тайсон Фьюри Усик билан трилогия қачон бўлиши мумкинлигини айтди 0 16:42"Реал" "Борнмут" футболчиси учун курашга қўшилди 0 16:0550 ёшли Фёдор Емельяненко Фрэнсис Нганну билан жанг қилишни орзу қилишини айтди 0 15:22Тайсон Фьюри Дональд Трампни Энтони Жошуага қарши жангга таклиф қилмоқчи 0 14:44Шара Буллет Исраэль Адесаньяга қарши жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 13:23ФАКТ. Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяни мағлуб эта олмаган 0 12:24Дана Уайт UFC қийматини 50 млрд долларга баҳолади 0 11:43"Тарихий натижа учун мукофот йўқ" — қозоғистонлик шахматчи норозилик билдирди 0 10:35Забит Магомедшарипов RAF Wrestling Лигаси билан шартнома имзолади 0 09:42Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Республикаси меҳмони бўлади 0 09:11Солт-Лейк-Ситидаги UFC 332 турнири иккита тарихий рекордни янгилади 0 08:40Бугун Жаҳон чемпионатида Элбек Тожиевга мухлислик қиламиз! 0

09 апр 18:02
Янгиликлар

Шахмат

Ёш шахматчиларимиз Осиё чемпионатида 5 та олтин медални қўлга киритишди

Теглар :  Шахмат
Шри-Ланка давлатининг Калутара шаҳрида шахмат бўйича 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатида вакилларимиз ҳам иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур нуфузли мусобақада тегишли ёш тоифалари бўйича Ўзбекистон чемпионатларида юқори натижа кўрсатган шахматчиларимиз Умида Омонова, Руқия Олимова, Афруза Ҳамдамова, Ҳумоюн Бегмуратов ва Абдималик Абдисалимов юртимиз шарафини ҳимоя қилишди.

Ёшларимиз қитъа биринчилигида 5 та олтин, 2 та кумуш ва 1 бронза медални қўлга киритишди.

Бугун, 9 апрель куни стандарт йўналиши бўйича сўнгги 9-тур баҳслари ўтказилди.

10 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида ҳамюртимиз Ҳумоюн Бекмуратов 8 очко жамғарган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди. Ушбу ёш тоифасида иккинчи ўрин ҳиндистонлик Маянк Чакрабортига, учинчи ўрин эса эронлик Моваҳед Синага насиб этди. Ҳумоюн ушбу мусобақанинг блиц баҳсларида ҳам олтин медални қўлга киритди.

10 ёшгача қизлар ўртасида ҳамюртимиз Афруза Ҳамдамова кумуш медални қўлга киритди. 9-турда Ҳамдамова эронлик кучли рақибини қора доналарда енгишнинг уддасидан чиқди. Шу тариқа, 9 имкониятдан 7 очко жамғарган ҳамюртимиз кумуш медалга эга чиқиб, Осиё вице чемпиони номига сазовор бўлди. Афруза мусобақанинг рапид баҳсларида ҳам кумуш медални қўлга киритган эди.

Куни кеча Ўзбекистон тарихида FIDE устаси унвонини қўлга киритган энг ёш аёл шахматчига айланган Умида Омонова 14 ёшгача қизлар ўртасидаги баҳсларда иштирок этиб, Ўзбекистон ҳисобига навбатдаги олтин медални тақдим этди. 9 ўйинда 7 очко жамғарган Омонова кучли рақибларини ортда қолдириб, Осиё чемпионлигига сазовор бўлди.

Яна бир ҳамюртимиз Абдималик Абдисалимов ҳам 18 ёшгача йигитлар ўртасида олтин медални қўлга киритди. Мусобақа давомида барқарор ўйин намойиш этган Абдисалимов сўнгги турда оқ доналарда ўйнаб, Ҳиндистон вакилини мағлуб этди ва 7 очко жамғарди. Энг яқин таъқибчиси мезбон шахматчини ярим очкога ортда қолдирган ҳамюртимиз якунда Осиё чемпионлигини расмийлаштирди. Абдималик мусобақанинг рапид турнирида ҳам олтин медалга сазовор бўлган эди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг