UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0

13 дек 16:16
Янгиликлар

Бошқалар

Ёшлар Пара Осиё ўйинларида паралимпия спортчиларимиз яна 9та медални қўлга киритдилар

Бугун 8 нафар паралимпия спортчиларимиз Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида ёшлар ўртасида Пара-Осиё ўйинлари баҳсларида иштирок этиб, паралимпия спортининг енгил атлетика, сузиш ва пауэрлифтинг турларида 5та олтин, 2та кумуш ва 2та бронза медалларини Ўзбекистон терма жамоаси хисобига қўшиб қўйдилар.

Жумладан енгил атлетика спорт турида 200м. масофага югириш бўйича Суханова Сабина 30.01 натижаси билан олтин медални, шу масофада эркаклар ўртасида кечган бахсда яна бир хамюртимиз Пашаев Дамир 24.15 натижаси билан кумуш медалини қўлга  киритди ҳамда 800м. масофага бўлган югиришда барча рақибларидан устун келиб, олтин медалга сазовор бўлди. Яна 2та олтин мелални ядро отиш бўйича Рихсимов Мухаммад (11.42) хамда аёллар ўртасида Эргашева Розияхон (7.78) натижалари билан қўлга киритдилар. Найза отиш бахсларида эса паралимпия спортчимиз Одилов Ёрқинбек найзани 31.02 м.га отиб, олтин медали сохибига айланди. Сузиш спорт турида Рио-2016 Паралимпия ўйинлари чемпиони Фотима Амилова  200м. масофани 02:36.95 сонияда сузиб ўтиб, биринчи ўринни эгаллади. Пауэрлифтинг спорт турида эса 2та бронза медалини 59кг вазн тоифасида Рахимжонов Аббосхон (94кг.) хамда 88кг вазн тофасида Хужахонов Мухаммадхон (98кг.)лар киритдилар.

Шу кунга қадар Ўзбекистон Миллий Паралимпия терма жамоаси спортчилари 15та олтин , 3та кумуш ва 2та бронза, жами 20та медални нахт қилиб қўйдилар. Умумжамоа хисобида эса 30та Осиё мамлакатидан келган 800та спортчилар орасида 4-ўринни эгаллаб келмоқда.


Паралимпия ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг