UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42Классик шахматда катта ўзгариш: партиялар вақти қисқариши мумкин! 0 13:11Рико Верховен Деонтей Уайлдерга қарши жанг қилишга розилик берди 0 12:40Дана Уайт Перейранинг UFC шарҳловчиларига таъсир ўтказиши ҳақидаги гапларини рад этди 0 12:09Муҳаммад Салоҳ Еврокубокларда ҳали ҳеч ким қилган натижага эришди 0 11:38Фарид Башарат: "Кутдим, аммо бу содир бўлмади" 0 11:07Собиқ Bellator чемпиони вазн қилиш учун сочини кесди + ФОТО 0 10:36UFC 333 турнири ҳарбий ҳаракатлар сабаб БААдан кўчирилиши мумкинми? Дана Уайт жавоб берди 0 10:05Sofacore. Каримов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34UFC Fight Night 291: Хоакин Бакли – Майк Мэлотт турнири иштирокчиларининг тўлиқ рўйхати тасдиқланди 0 09:03Дана Уайт Стрикленднинг UFC’даги гонорар бўйича эътирозига жавоб берди 0 08:32Ўзбекистонлик икки оғир атлетикачининг допинг-синамасида тақиқланган моддалар аниқланди 0 08:01Конференциялар лигаси. "Лугано"да иродали ғалаба, Каримов 75 дақиқа ўйнади + ВИДЕО 0 23:24Шоҳжаҳон Эргашев, "Сатурн" ва бошқалар - IBA Nomad 16 турнири олдидан матбуот анжумани ва face-to-face ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 20:52Фомин Хитойдаги M25 турнирининг чорак финалига чиқди 0 20:21Тарихда илк бор! Жавоҳир Синдаров дунёнинг Топ-3 шахматчиси! 0

22 июл 17:07
Янгиликлар

Сув спорти турлари

«Ёшликдаги оғир жароҳат бўлмаганида, гимнастикада қолган бўлар эдим»

Эътиборингизга синхрон сузиш бўйича терма жамоа мураббийи Файзуллаева Элмира Тулқуновна билан олиб борилган суҳбатни ҳавола қиламиз.

Бошланиши

Болалигимда мен фигурали учиш спорти билан шуғулланишни жуда хоҳлар эдим, лекин биз «Юбилений» муз саройидан узоқда яшар эдик ва мени олиб юришга ҳеч ким бўлмаган. Чунки ота-онам эрталабдан кечқурунгача ишлар эдилар. Барчасини ҳаёт тақозоси ўзгартирди. Биринчи синфда дарсимизга гимнастика бўйича мураббий келди ва мен унинг назарига тушиб қолдим. Ота-онам билан суҳбатдан сўнг мени гимнастика спорт мактабига қабул қилишди. Шу билан спорт фаолиятим бошланди. Ҳақиқатдан ҳам ушбу спортга ошиқ бўлдим. Туман, кейин шаҳар мусобақаларидан бошлаб, меҳнатсеварлигим, тиришқоқлигим билан Ўзбекистон ССР терма жамоасига кирдим. Менда спорт устаси унвони бор ва севимли спортимга 15 йил умримни бердим. Афсуски, катта спорт жароҳатларсиз ўтмайди. Умуртқанинг мураккаб жароҳати туфайли севимли спортимда фаолиятимни давом эттира олмадим. Бироз вақт ўтгач, мени синхрон сузиш бўйича жисмоний тарбия ва хореография мураббийлигига ишга таклиф қилишди. У ерда ишлаганимда мен янги спорт турига чуқурроқ кириб бордим.

Синхрон сузишда нима қизиқтириб қўйганлиги ҳақида

Ушбу спорт тури мени гимнастика, акробатика, трамполин, рақс, балет каби турларни ўз ичига олганлиги билан қизиқтиради. Иш жуда қизғин. Дастурлар, солистлар учун режа тайёрлаш, дуэтлар ва гуруҳларни мусобақаларга мунтазам равишда тайёрлаш ва иштирок этиш. Тақдир менга ижобий муносабатда бўлди ва мен ҳозир терма жамоада мураббий сифатида иш юритмоқдаман.

Мураббий бўлиш нимани англатиши ҳақида

Мураббий бўлиш – бу авваламбор, болаларни севиш ва уларга танланган спорт турига муҳаббат уйғотишдир. Мен шахсан (бош мураббий сифатида эмас) ҳар доим қандай қилиб «ҳайкалтарош»-га ўҳшаб – ёш сузувчиларни шакллантиришни, улардан «кичкина сув париси» яратишни, кейин улардан шахс сифатида ўсишни ва ўзгаришларини кўришни ёқтираман. Яқинда сизга ҳеч нарса билмайдиган ёш қиз келиб, лекин бир лаҳзадан сўнг унинг мусобақаларда қатнашадиган спортчига ўзгаришини кўргим келади. Буларнинг барчасини ўз кўзингиз билан кўриб, гувоҳ бўлишингиз керак!

Синхрон сузиш ҳақида

Синхрон сузиш қийин спорт тури. Жамоа аллақачон катта спорт тажрибасига эга бўлган катта ёшдаги қизларга эга, аммо улар ҳар доим ҳам старт олдидан ҳиссиёт ва ҳаяжонларини енгишга қодир эмасликлари табиий. Синхрон сузиш ҳам жамоавий спорт тури, ҳам индивидуалдир. Барчаси сиз нимада қатнашишингизга боғлиқ. Масалан, дуэтда сиз жуфт бўлиб ишлашингиз керак ва бунда спорт номи билан айтилганидек синхронлик талаб қилинади. Бу осон эмас. Натижага эришиш учун узоқ вақт давомида бирга сузиш ва биргаликда шуғулланиш лозим. Бу ерда ҳис-туйғуларга, ёмон кайфиятга ва бошқа чалғитадиган омилларга берилиб бўлмайди. Ҳаммаси бир режа бўйича кетиши талаб қилинади. Бир-бирингизни қўллаб-қувватлаб, хурсандчиликларни бўлиш, ҳамдард бўлиш, бир-бирингиз учун суянч бўлишингиз керак. Гуруҳ дастурларига келсак, бунда жамоавий руҳ жуда муҳим. Бу синхрон сузишнинг энг қийин қисми. Олдин айтиб ўтганимдек, менимча, ҳар бир спортнинг ўзига яраша қийинчиликлари бор ва синхрон сузиш ҳам бундан мустасно эмас.

Қизиқарли ҳикоя

Мен мураббий сифатида тўқнаш келган бир қизиқ воқеани айтиб бераман. Будапештда бўлиб ўтган 2017 йилги жаҳон чемпионатида жамоамизнинг қўшма дастур чиқишида спортчилардан бири тасодифан бурнидаги «қисқич»ни тушириб қўйди (қисқичсиз техник элементларни бажариш ота мушкул, чунки спортчилар пастга қараб сузишади). Дастурнинг энди ярми ўтиб бўлган эди. Аммо бизнинг, Анастасия Рузметова, захира «қисқич» қўйиш учун вақт тополмай, дастурни узилишсиз якунлади ва буни ҳеч ким пайқамади. Буни мен спорт руҳи, катта тажриба ва чиқиш пайтида бутун жамоа учун масъулият деб ҳисоблайман.

Менинг орзуим

Менимча, ҳар бир спортчи ва мураббийда Олимпия ўйинлари квалификациядан ўтиш – бу энг катта орзу. Замонавий ўзбек синхрон сузиш тарихида Олимпия ўйинларига ҳали лицензия олинмаган. Биз, миллий терма жамоа мураббийлари, ушбу орзуни амалга ошириш устида ишламоқдамиз.

Ўзбекистон сув спорти турлари федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг