UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

15 апр 18:37
Янгиликлар

Спорт курашлари

Юнон-рум курашининг пайдо бўлиши ва ривожланиш тарихи

ХIII-ХIХ асрларда Eвропада, айниқса, Францияда курашга қизиқиш қайта тиклана бошлади.

Аҳоли ўртасида курашга бўлган қизиқишнинг уйғониши кўплаб профессионал курашчиларнинг юзага чиқишига сабаб бўлган. Улар циркларда ва ярмаркаларда ўз санъатларини намойиш қилардилар. Муваффақиятлар шунга ёрдам бердики, шаҳарларда алоҳида курашчилар гуруҳлари пайдо бўла бошлади. 

Натижада профессионал курашчилар ўртасида шахсий биринчиликлар, Франция шаҳарлараро мусобақаси, кейинчалик эса жаҳон чемпионатлари ўтказила бошланди. Чемпионатларнинг яхши ташкил этилиши, уларнинг кенг тарғиб қилиниши профессионал курашга катта муваффақият келтирди.

Аста-секин французлар кураши бошқа Eвропа давлатларига кириб борди. Кураш кенг оммавийликка эришиб бориши ва географик жиҳатдан кенгайи билан бир вақтда техник томондан ҳам бойиб борди. Қўпол курашчиларнинг беллашувлари томошабинлар меҳрини қозона олмади, техника, чаққонлик ва гўзаллик янада қадрланди.

ХIХ аср ўртасида Парижда биринчи ихтисослашган кураш майдонлари очилди. Айнан шунинг учун 1848 йил Францияда профессионал кураш ривожланишининг бошланиши ҳисобланади. Бу ерга турли давлатлардан - Германия, Туркия, Италия, Россия, Швециядан турли турнирлар ва чемпионатларда қатнашиш учун курашчилар келганлар. 

Шу тариқа бу спорт тури халқаро майдонда танилди. Бу кураш тури Eвропанинг ҳамма давлатларида “французча кураш” номи билан кенг тарқалди. Курашнинг қадимги Юнонистон, қадимги Римда ривожланганлигини ҳисобга олган ҳолда французча курашга “юнон-рум” кураши номи берилди. Бизда узоқ вақт “классик кураш” деб атаб келинган.

1896 йилдаги биринчи замонавий Олимпия ўйинлари дастурига кураш ҳам киритилган. 1898 йилдан бошлаб Европа чемпионати, 1904 йилдан эса жаҳон чемпионатлари ўтказиб келинади. 1912 йилда ҳаваскорлар ўртасида кураш мусобақаларини кузатиш ва ўтказиш бўйича Халқаро қўмита тузилди. Ушбу қўмита эркин ва юнон-рум кураши учун тузилган ва фаолиятини бошлаган.

1921 йилда мазкур қўмита Халқаро ҳаваскорлар кураш федерациясига (ФИЛА) айлантирилди. У 2014 йилдан UWW, яъни инглизча талаффузда (Юнайтед Ворд Вреслинг)га айлантирилди ва ҳозирда шу ном остида фаолият кўрсатиб келмоқда. UWW жаҳондаги энг йирик ва таъсир доираси катта спорт ташкилоти ҳисобланади. 

Ўзбек кураш мактаби тарбияланувчилари халқаро майдонда катта ютуқларга эришганлар. Рустам Казаков 1972 йилдаги Олимпия ўйинлари ва 1969 йилдаги  жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган. Камил Фаткулин жаҳон чемпионатларининг кўп марта совриндори бўлган. 

Мустақиллик йилларида Александр Докторашвили 2004 йилда Олимпия ўйинлари чемпионлигини қўлга киритган. Дилшод Арипов 1999 йилда жаҳон чемпиони ҳамда дунёнинг энг яхши юнон-рим курашчиси бўлган. Элмурат Тасмурадов Рио-2016 Олимпиадасида бронза медалини қўлга киритган. У беш карра Осиё чемпиони, шунингдек жаҳон чемпионатлари совриндори ҳамдир. Рустам Ассакалов Осиё ўйинлари ғолиби, Осиё чемпиони бўлган. Юрий Витт, Баҳодир Қурбоновларни эслашимиз мумкин. Бу каби юнон-рим курашчиларимиз кўп. Биз алоҳида мустақиллик йилларида ўзбекистонлик юнон-рим курашчилар эришган ютуқларга тўхталишни мақсад қилганмиз. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг