UZ

Сўнгги янгиликлар

19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0 10:08Сауль Альварес навбатдаги ғалабасига эришди, Мунгия ҳам ғолиб 0 09:50UFC ойнинг энг яхши жангини эълон қилди 0 08:45Рамазон Темиров Каванага қарши мағлубиятдан кейин илк бор мухлисларга мурожаат қилди 0

07 дек 18:24
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шаҳобиддин Зоиров ва Мадияр Саидраҳимов рингга чиққадиган IBA.PRO 13 турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди

12 декабрь куни БААнинг Дубай шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомининг асосий жанги супероғир вазн тоифасида камар учун кечади.

Унда биринчи оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони россиялик Мурат Гассиев супероғир вазнда чемпионлик камари учун собиқ даъвогар болгариялик Кубрат Пулевга қарши рингга кўтарилади. Ўн икки раундлик жанг ғолиби WBA Regular камарини қўлга киритади.  

Биз учун аҳамиятлиси, IBA.PRO 13 турнири доирасида ўзбекистонлик икки боксчи ҳам ўзларининг навбатдаги жангларини ўтказади. Ўта енгил вазн тоифасида 10 раунд этиб белгиланган жангда Олимпиада чемпиони Шаҳобиддин Зоиров (5-0, 3 КО) венесуэлалик Йоэль Финоль (3-0, 1 КО)га қарши рингга чиқади. Жанг IBA.PRO камари учун кечади. Бу икки боксчи Рио-2016 Олимпиадаси финалида ўзаро тўқнаш келишган ва ўшанда чарм қўлқоп устамиз ғалаба қозонган эди. 

Дубайдаги проф бокс оқшоми доирасида яна бир ҳамюртимиз Мадия Саидраҳимов (3-0, 1 КО) ҳам професионал рингдаги жангини ўтказади. Биринчи оғир вазн тоифасидаги боксчимиз 8 раундлик жангда россиялик Давид Дзукаев (11-0, 7 КО) билан ҳисоб-китоб қилади.  

Турнирнинг тўлиқ карди:

1. Аёллар енгил вазн тоифаси, 8 раунд: Эстель Моссели (Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони, 11-0-1, 1 КО, Франция) – Эллен Симвака (13-7-2, 8 КО, Малави);

2. Иккинчи ўта енгил вазн, 8 раунд: Самуэль Кармона (13-1, 5 КО, Испания) – Иммануэль Жозев (17-4-1, 7 КО, Намибия);

3. Биринчи оғир вазн, 8 раунд: Давид Дзукаев (11-0, 7 КО, Россия) – Мадияр Саидраҳимов (3-0, 1 КО, Ўзбекистон);

4. Енгил вазн, 10 раунд, WBA Intercontinental камари учун: Дауд Алаев (13-1, 7 КО, Россия) – Доди Бой Пьньялоса (31-7-3, 13 КО, Филиппин);

5. Ярим ўрта вазн, 10 раунд, WBA Intercontinental камари учун: Хусейн Байсангуров (25-1, 20 КО, Россия) – Файзан Анвар (20-0, 9 КО, Ҳиндистон); 

6. Супероғир вазн, 8 раунд, IBA.PRO Intercontinental камари учун: Артём Сусленков (13-0, 8 КО, Россия) – Стэнли Райт (14-1, 11 КО, АҚШ);

7. Ўрта вазн, 8 раунд: Нико Али Уолш (11-2-1, 5 КО, АҚШ) – Жеремая Ссервадда (12-4-1, 9 КО, Уганда).

8. Ярим ўрта вазн, 12 раунд, IBO чемпионлик камари учун: Вадим Мусаев (13-0, 8 КО, Россия) – Тулани Мбенге (22-2, 16 КО, ЖАР);

9. Биринчи ярим ўрта вазн, 12 раунд, WBA камари учун Элиминатор жанги: Харитон Агрба (16-1, 9 КО, Россия) – Рубен Муньоз (18-2, 14 КО, Аргентина).

10. Ўта енгил вазн, 10 раунд, IBA.PRO камари учун: Йоэль Финоль (3-0, 1 КО, Венесуэла) – Шаҳобиддин Зоиров (5-0, 3 КО, Ўзбекистон). 

11. Енгил вазн, 10 раунд, WBA камари учун Элиминатор жанги: Баҳодур Усмонов (11-0, 5 КО, Тожикистон) – Макси Хьюз (29-7-2, 6 КО, Буюк Британия);

12. Супероғир вазн, 12 раунд, WBA Regular камари учун: Мурат Гассиев (32-2, 25 КО, Россия) – Кубрат Пулев (32-3, 14 КО, Болгария).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг