UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0

10 окт 17:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шоҳжаҳон Эргашев энди бошқа бир ўзбекни жангга чақирди

Чарм қўлқоп устамиз Шоҳжаҳон Эргашев Nomad чемпионлик камари учун жанг қилишга тайёрлигини билдирди.

Эргашевнинг айтишича, у яна бир ўзбек боксчиси Шаҳобиддин Эгамов билан аввал бир неча бор спарринг қилган.

"65 кг вазнда чемпионлик камари учун жанг қиладиган Эгамов билан залда ўн мартадан ортиқ спарринг қилганмиз. Бироқ у мен билан бир раунд ҳам чидай олмади. Буни унинг кўзига қараб ҳам айта оламан", деди Эргашев.

Спортчи улар ўртасида кичик можаро ҳам бўлганини, ўшанда Эгамов унга "кулачка"да жанг қилишни таклиф қилгани ва у бунга рози бўлганини айтди.

Эргашевнинг таъкидлашича, унинг асосий жанг вазни 63 кг бўлса-да, 65 кг вазн тоифасида ҳам муаммосиз жанг қила олади.

"Агар Дастанни мағлуб этсам ва ҳаммаси кўнгилдагидек ўтса, номим ҳисобига лига кейинги жангдаёқ чемпионлик жангини бериши мумкин. Мен 65 ва 70 кг вазндаги чемпионларни жангга чақираман", дейди у.

Ҳозирча Эргашев ва Эгамов ўртасидаги эҳтимолий жанг расман эълон қилинмаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг