UZ

Сўнгги янгиликлар

15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0 09:26Москвадаги RAF турнирининг барча натижалари: Чимаев ва Садуллаевда ғалаба. Шара Буллетда-чи? 0 08:55Нурсултон Рўзибоев октагонга чиққан UFC турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 08:24Александр Усик қачон расмий футбол ўйинида дебют қилиши ҳақида саволга жавоб берди 0

27 май 11:28
Янгиликлар

Футбол

Юрген Клопп: “Рамоснинг ҳаракати ва Салаҳнинг жароҳати бизни шокка туширди”

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп “Реал” қарши кечган ЕЧЛ финали (1:3) борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Финал учун танланган режа – фақат ғалаба учун ўйнаш эди. Биз бошқа нарса ҳақида ўйламадик ҳам. Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида буни амалда ҳам исботладик. 

Афсуски, Рамос билан бўлган ҳолат ва Салаҳнинг жароҳат олиши жамоамизни шокка тушириб қўйди. Муҳаммад Салаҳ майдонни тарк этганидан сўнг биз позитив энергияни йўқотиб қўйдик, бу эса “Реал”га қўл келди. 

Ўйиннинг бурилиш нуқтаси айнан шу ҳолат бўлди. Футболчилар тушкун ҳолатга тушишди ва майдон марказида Модрич ёки Кроосга ҳеч қандай қаршилик кўрсата олишмади.

Энди киритилган голлар ҳақида нима дейишим мумкин. Биз битта, “Реал” 3та гол урди”, - деди Клопп. 

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салаҳ биринчи бўлим ўрталарида “Реал” ҳимоячиси билан тўқнашувда жароҳат олиб, майдонни тарк этганди. Ўша пайтда ўйиндаги ҳисоб ҳали очилмаган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг