27 сен 00:40
Янгиликлар
Бокс/ММА
Муҳиддин Мамажонов Тошкентда Магомед Салиевга қарши жанг қилди
Mangu 5 турнири давом этмоқда.
Мусобақада таниқли ММА устамиз Муҳиддин Мамажонов россиялик тажрибали Магомед Салиевга қарши баҳс олиб борди.
Ярим ўрта вазн тоифасида ташкил этилган жанг тўлиқ 3 раунд давом этиб, якунда Мамажонов очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди.
Муҳиддин Мамажонов фаолияти давомида 13 та жанг ўтказиб, 10 та ғалаба, 2 та мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. Салиев ҳисобида эса энди 13 та ғалаба ва 5 та мағлубият бор. У Mangu 1 турнирида юртдошимиз Амирхон Алихўжаевни биринчи раундда нокаутга учратганди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар