UZ

Сўнгги янгиликлар

20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0 17:21ПСЖнинг Винисиус трансфери бўйича позицияси маълум бўлди 0 16:50Бивол Александр Усик билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 16:19Келдиёрова Токио "Катта Дубулға" турнири олдидан япониялик Олимпиада чемпионининг "мастер класси"да иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:48Андрей Есипенко: "Синдаров ё осон ютади ёки..." 0 15:17Хаби Алонсо "Челси"нинг жорий мавсумдаги омадсизликлари сабабини айтди 0 14:46Иман Хелиф ўзининг профессионал дебюти учун ўзига ўхшаган янги рақиб топди 0 14:15Гукеш "тишлари"ни кўрсатди, Синдаров мағлубиятдан бир неча сония нарида эди. Тож учун кечаётган учрашувнинг 3-партия таҳлили 0 13:56Жаҳон кубоги: Норбек Абдуллаев ҳам ярим финал иштирокчисига айланди 0 13:44Санжар "Tornado" Зокиров Муҳаммад Мокаевга қарши расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 13:13Ҳусниддин Алиқулов узоқ танаффусдан кейин “Ризеспор” қайдномасига қайтди 0

10 июн 19:14
Янгиликлар

От Спорти

Юртимизга от спортини ривожлантиришнинг французча модели олиб кирилади

Бугун Миллий Олимпия қўмитасига Франциянинг “WeKanCode” компаниясининг бош директори, “SUN Group Global” компанияси вице-президенти Амори ду Бурбон Парм ташриф буюрди.

Франциялик меҳмон Европада от спортини оммалаштириш бўйича шуҳрат қозонган маркетологлардан бири ҳисобланади. Меҳмонни МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов кутиб олди. 

“Авваламбор, от спортини ривожлантириш йўлидаги ҳамкорликда бизни танлагангиздан мамнунман. Дарҳақиқат, юртимизда кўплаб спорт турлари қатори от спортининг ривожланиши ҳам жадаллик билан кетмоқда. Айни пайтда шаҳримизда 70 гектар жой эгаллаган янги ипподором лойиҳасининг асосий қисми қуриб битказилди. Ушбу спортни ривожлантиришга шахсан Президентимиз ҳам алоҳида эътибор қаратганлар ва бу борада махсус қарор ҳам эълон қилинган. Юртимиз сиз каби хорижлик ишбилармонлар учун ўз эшикларини очмоқда. Сизнинг ёрдамингизда юртимизда от спортини Европадагидек катта қизиқиш остида кечадиган мусобақалардан қилиш ниятидамиз”, – деди Жасур Матчанов.

Ўз навбатида франциялик меҳмон ҳам ташриф бўйича ўзининг қатор фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

“Юртингизда биринчи бор бўлишим. Интернет орқали маълумот олганимда Ўзбекистонни жадаллик билан ривожланаётган давлатлардан бири сифатида ўқиган эдим. Ўз кўзим билан кўряпманки, бу ривожланиш тасаввуримдан ҳам тезроқ ва шиддатлироқ рўй беряпти. Шубҳасиз, бу нарса мақсадингизга илдамроқ боришингизга ёрдам беради. От спортини ривожлантиришнинг французча моделини юртингизга олиб киришни ният қилдим. Ўз мамлакатимда ушбу спорт ривожи қандай босқичларда олиб борилса, уни Ўзбекистонда ҳам шундай татбиқ қиламиз. Ушбу ташрифим давомида ўзим учун керакли бўлган дастлабки маълумотларни оламан. Насиб қилса, сентябрь ойида яна келаман ва ўшанда ҳамкорликнинг аниқ дастурларини белгилаб чиқамиз”, – деди Амори ду Бурбон Парм. 

Меҳмон суҳбат давомида от спортининг Олимпия ўйинларига кирган йўналишлари, от пойгалари ва йилқичиликни ривожлантириш бўйича ўзининг қимматли маслаҳатларини берди. Шунингдек, соҳани биргаликда ривожлантириш бўйича хорижлик қатор инвесторлар билан ҳамкорлини йўлга қўйиш борасида фикр ва мулоҳазалар олиб борилди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг