UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0

17 апр 18:44
Янгиликлар

Бошқалар

Замонавий Олимпия ўйинлари тарихи

Замонавий биринчи Олимпия ўйинлари 1896 йил 6 апрелда – бундан 124 йил олдин Aфинада бўлиб ўтган эди.

Айни ушбу сана замонавий ўйинлар тарихининг бошланғич даври ҳисобланади. Кейин уларни I Халқаро Олимпия ўйинлари деб аташди.

Олимпия ўйинлари спорт орқали барча одамларни бирлаштирадиган халқаро даражадаги муҳим спорт анжуманларидан. Ўйинлар ҳар 4 йилда бир марта ўтказилади ва бутун инсоният учун улкан воқелик ҳисобланади.
Олимпия ўйинларини ташкил этиш ғояси француз жамоат арбоби, тарихчи, ёзувчи Пьер де Кубертенга тегишли. 1894 йил июн ойида унинг ташаббуси билан Парижда Халқаро конгресс бўлиб ўтди. Иштирокчилар олдида қадимги ўйинлардан намуна олиб, Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ)ни ташкил этиш ва ўйинларни ўтказиш масаласи турарди. ХОҚнинг ташкил этилган расмий санаси 1894 йил 23 июнь, деб ҳисобланади. Уни ХОҚнинг биринчи президенти Деметриус Викелас бошқарган ва Пьер де Кубертен бош котиб этиб тайинланган. Кейин Олимпия ҳаракатининг асосий принциплари белгиланган Олимпия Хартияси қабул қилинди. Биринчи ўйинларнинг аждоди бўлган Греция мусобақаларни ўтказиш жойи сифатида танланди. Бу аср охирида ўйинларни ўтказган дунёдаги ягона мамлакат бўлди. Грецияда биринчи Олимпиада – 1896, кейингилари эса 1906 йил ва 2004 йиллари бўлиб ўтди.

Биринчи ўйинлар 1896 йил 6 апрелдан 15 апрелгача Aфинада бўлиб ўтди. Унда 13 мамлакат вакиллари иштирок этишди – жами 311 спортчи, уларнинг барчаси эркаклар эди. Ўйинлар дастурига 43 спорт тури киритилган. Умумий ҳисобда 43 та медаль қўлга киритилди, энг кўп медални юнон спортчилари жамғарди, 2-ўринда 20 та медаль билан AҚШ жамоаси, учинчи ўринда эса 13 та медални қўлга киритган Германия эгаллади. Чили, Швеция ва Болгариядан келган спортчилар совринсиз уйига қайтишди.

Биринчи ўйинларнинг натижалари шунчалик таъсирли ва муваффақиятли бўлганки, Греция ҳукумати уларни ҳар доим ўз ҳудудида ўтказишни таклиф қилди. Aммо ХОҚ маъмурияти жойни ҳар 4 йилда бир марта ўзгартиришга қарор қилди.

Кейинги икки тўрт йиллик Олимпия ўйинлари учун жуда қийин бўлди, чунки улар Парижда (1900) ва Сент-Луисда (1904) бўлиб ўтган Бутунжаҳон кўргазмалари билан бир вақтда ўтказилган.

Олимпия ҳаракати аста-секин ўсиб борди ва 1913 йилга келиб ХОҚ томонидан тасдиқланган ўз мадҳияси, герби ва байроғига эга бўлди. Олимпия рамзи бешта – кўк, сариқ, қора, яшил ва қизил рангдаги ўзаро бирлашган ҳалқадир. Улар дунёнинг беш қитъаси спортчилари жам бўлишини англатади. Миллий Олимпия қўмиталари ҳар доим бешта ҳалқадан фойдаланган ҳолда ўз эмблемаларини яратишган. Олимпия ҳаракатининг шиори: Тезроқ, Баландроқ, Кучлироқ – лотинча Citius, Altius, Fortius сўзларининг таржимаси. Расмий байроқ 1914 йилда Парижда тасдиқланган. Ташқи кўриниши оқ мато бўлиб, унинг ўртасида бешта ҳалқа бор.

Яна бир муҳим рамз – бу Олимпия машъаласи. У мезбон шаҳарда аланга ва баҳслар тугагунча ёниб туради. 1928 йилда анъана қайта тикланди ва у қадимги Юнонистонда аланга олдирилган. Олимпия рамзига 1968 йилда Мехико шаҳрида бўлиб ўтган ёзги ўйинларида пайдо бўлган тумор ҳам киритилган. Олимпия Хартиясига биноан тумор шахс, эртак қаҳрамони ёки ҳайвон бўлиши мумкин. Бу асосий спорт воқеаси мезбон мамлакатининг миллий хусусиятларини акс эттиради. Вақт ўтиши билан, тумор ўйинларни қўшимча молиялаштириш манбаи сифатида ишлатилиши мумкин бўлган савдо маркасига айланди.

124 йиллик тарихи давомида 31 та ёзги Олимпия ўйинлари ўтказилди, 1916, 1940 ва 1944 йиллардаги урушлар туфайли уч марта ўйинлар бекор қилинди. Масалан, Токио Олимпиадаси коронавирус пандемияси туфайли кечиктирилганидек, Ўйинлар бир неча бор муддатини ўзгартиришга қарор қилинган. Олимпия Низомига биноан, олимпиада ҳаттоки ўтказилмаган тақдирда ҳам ўз сонини олади (масалан, VI – 1916-1919 йилларда, ХII – 1940-1943 йилларда, ХIII – 1944-1947 йилларда).

Биринчи қишки Олимпия ўйинлари 1924 йилда тасдиқланган ва улар дастлаб ёзгиси билан бир йилда ўтказилган. Бироқ, 1994 йилдан бери уларни ўтказиш ёзги ўйинлар вақтига нисбатан 2 йилга ўзгарган. Шунинг учун улар ўз рақамига эга. Ҳаммаси бўлиб 23 та қишки Олимпия ўйинлари бўлиб ўтди. Уларнинг сўнггиси 2018 йилда Пхёнчханда (Жанубий Корея) ўтказилди. Биринчи Қишки Олимпия ўйинлари 1924 йилда Шамонида (Франция) бўлиб ўтди. Қишки Олимпия ўйинлари икки марта Норвегия, Швейцария ва Aвстрияда
ташкил этилди.

AҚШ энг кўп ўйин ўтказган мамлакат, ундан кейин Франциява Буюк Британия. Осиё мамлакатлари орасида Япония уч маротаба ўйинларни ўтказган пешқадам давлатдир: 1964 йилда ХVIII ёзги Олимпия ўйинлари, 1972 йилда IХ қишки Олимпия ўйинлари, 1998 йилда ХVIII қишки Олимпия ўйинлари.

Aвстралия (1956 ва 2000 йилларда), Швеция (1912 ва 1956) ва Канада (1976 ва 1988 йилларда) Олимпия ўйинларини икки марта ўтказишга мушарраф бўлишди.

Голландия, Россия, Бельгия, Испания, Мексика, Хитой ўйинларни бир мартадан қабул қилган. Масалан, ХХII Олимпия ўйинлари 1980 йилда СССР, Югославия эса 1984 йилда XIV қишки олимпия ўйинларини ўтказилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг