UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 мар 11:54
Янгиликлар

Теннис

17 ёшли Мирра Андреева BNP Paribas Open чемпиони!

АҚШнинг Индиан-Уэллс шаҳри мезбонлик қилган теннис бўйича WTA 1000 тоифасига кирувчи нуфузли турнир якунига етди.

Ҳал қилувчи финал учрашувида WTA рейтингида 11-поғонани банд этган Мирра Андреева дунёнинг биринчи ракеткаси беларуслик Арина Соболенкога қарши кортга чиқди. Икки соату олти дақиқа давом этган баҳсда 17 ёшли россиялик иқтидор эгаси иродали ғалабага эришди - 2/6, 6/4, 6/3.

Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида ҳам Арина олдинда бормоқда - 4:2. Андреева 6, Соболенко 1 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар ва брейклар бўйича ҳам устунлик мос равишда 2 га 1 ҳамда 4 га 3 кўринишида Мирра фойдасига бўлди. 

Шу тариқа, Мирра Андреева кетма-кет иккинчи бор WTA 1000 тоифасига кирувчи турнир чемпионига айланди. У февраль ойида Дубай турнирида ҳам бош совринга эга чиққанди. 17 ёшли Андреева Мартина Хингис (1998) ва Серена Уильямс (1999)дан кейинги энг ёш BNP Paribas Open чемпиони бўлди.

Индиан-Уэллсдаги муваффақиятли иштирок унга 1000 рейтинг очкоси ҳамда 1 миллион 127 минг 500 АҚШ доллари миқдорида мукофот пулини келтирди. Соболенко эса 650 очко ҳамда 599,625 доллар ишлаб олди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг