UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

23 фев 11:00
Янгиликлар

Теннис

17 ёшли қизалоқ Дубайдаги WTA 1000 турнири чемпиони бўлди

БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилган теннис бўйича WTA 1000 тоифасига кирувчи турнир россиялик 17 яшар Мирра Андрееванинг триумфи билан якунига етди.

Бу унинг ушбу тоифадаги биринчи соврини бўлди. Мирра эртага эълон қилинадиган янгиланган рейтингда Топ-10`таликда дебют қилади. Финалгача дунёнинг 14-ракеткаси бўлиб келган Андреева бош соврин учун кечган баҳсда WTA рейтингида 38-поғонадан жой олган даниялик Клара Таусонни 7/6(1), 6/1 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Бу теннисчиларнинг ўзаро илк учрашуви бўлди. Бир соату 46 дақиқа давом этган баҳсда Андреева 6, Таусон 1 та эйс зарбасини амалга оширди. Қўшхатолар Миррада биттага кўпроқ бўлди - 5 га 1. Брейклар бўйича устунлик ҳам табиийки ғолиб теннисчи томонида - 4 га 2. 

Мирра Андреева фаолиятидаги иккинчи совринини қўлга киритди. У 17 ёшу 299 кунлигида 2009 йилдан бери ўтказиб келинаётган WTA 1000 тоифасидаги турнирларнинг энг ёш чемпионига айланди. Россиялик иқтидор эгаси 1000 рейтинг очкоси ҳамда 597,000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулига эга чиқди. Таусон эса 650 очко ва 351,801 доллар ишлаб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг