UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 апр 11:55
Янгиликлар

Спорт курашлари, Париж-2024

18 та имкониятдан 7 та лицензия. Спорт курашларида яна лицензия қўлга кирита оламизми?

Кеча Қирғиз Республикасининг Бишкек шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё қитъаси учун лицензион турнир якунига етди.

Турнир якунига кўра, 4 нафар спортчимиз лицензия қўлга киритишга муваффақ бўлди. Бунгача эса яна 3 нафар ҳамюртимиз 2023 йили Белградда ўтказилган жаҳон чемпионатида Париж Олимпиадаси чипталарини нақд қилганди.

Олимпия ўйинларида умумий ҳисобда 18 та вазн тоифасида медаллар жамланмаси ўйналади - эркин кураш (6 та), юнон-рум кураши (6 та) ва аёллар кураши (6 та). 

Иккита лицензион турнир якунига кўра, Ўзбекистон спорт курашлари терма жамоаси ҳозирга келиб 7 та йўлланма қўлга киритган. 11 та вазн тоифасида эса лицензиямиз ҳозирча йўқ. Энди Париж Олимпиадаси йўлида сўнгги имконият - 9-12 май кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказиладиган жаҳон лицензион турнири ҳисобланади. Терма жамоамиз аъзолари айнан ушбу турнирда лицензиялар учун курашишади. 

Бугунги кунга келиб лицензия қўлга киритилган ва қўлга киритилмаган вазн тоифалари: 

Эркин кураш:

-57 кг: Ғуломжон Абдуллаев

-65 кг:

-74 кг: Бекзод Абдураҳмонов

-86 кг: Жавраил Шапиев

-97 кг: 

-125 кг: 



Юнон-рум кураши:

-60 кг: Исломжон Баҳромов

-67 кг: 

-77 кг: Арам Варданян

-87 кг: 

-97 кг: Рустам Ассакалов

-130 кг: 



Аёллар кураши:

-50 кг: Актенге Кеунимжаева

-53 кг: 

-57 кг:

-62 кг: 

-68 кг: 

-76 кг: 


Фактлар:

- Ўзбекистон Токио Олимпиадасида 8 та лицензия қўлга киритганди (4 та эркин кураш, 4 та юнон рум кураши).

- Бу сафарги Олимпия ўйинларида аёллар кураши баҳсларида ҳам иштирок этамиз. Актенге Кеунимжаева ўзбек спорти тарихида илк бор аёллар кураши бўйича Олимпиадада қатнашади.

-Спорт курашлари бўйича Париж Олимпиадасига энг кўп лицензия қўлга киритган мамлакатлар: Япония (13та), АҚШ (13та), Эрон (11та), Куба ва Миср (10тадан). 

-Индивидуал нейрал атлетлар (Россия ва Беларусь) 19 та лицензияга эга. 


Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг