UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 авг 08:46
Янгиликлар

Теннис

19 ёшли Кори Гофф Цинциннати WTA 1000 турнири ғолибаси

Дунёнинг еттинчи ракеткаси Кори Гофф АҚШнинг Цинциннати шаҳрида якунига етган нуфузли WTA 1000 турнири бош совринини қўлга киритди.

Америкалик 19 ёшли иқтидор эгаси ҳал қилувчи финал учрашувида WTA рейтингининг 17-поғонасида бораётган чехиялик Каролина Муховани 6/3, 6/4 ҳисобларида мағлубиятга учратди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви сифатида тарихга кирди. 

Уч дақиқаси кам икки соат давом этган финал баҳсида мухлислар эйс зарбасини кўришмади. Гофф 6, Мухова 5 та қўшхатога йўл қўйди. Брейклар Кори фойдасига кўпроқ бўлди - 5 га 3!

Гофф Western & Southern Open турниридаги муваффақиятли иштирокидан 900 рейтинг очкоси ҳамда 454,500 АҚШ доллари ишлаб олди. Бу Кори учун сўнгги бир ойдаги иккинчи, мавсумдаги учинчи соврин бўлди. Аввалроқ у Окленд ва Вашингтондаги турнирларда ҳам бош совринни қўлга киритганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг