UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 дек 12:25
Янгиликлар

Дзюдо

2025 йилги мавсум учун дзюдо қоидаларига айрим ўзгаришлар киритилди

Теглар :  IJFДзюдо
Туркиянинг Истанбул шаҳрида ҳакамлар учун халқаро техник семинар ўтказилди.

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) томонидан ташкил этилган икки кунлик семинарда қоидаларга киритилган ўзгаришлар рефериларга етказилди. 2025 йилги мавсумдан эътиборан бу янги қоидалар асосида мусобақалар ўтказилади. 

Бу муҳим семинарда бир гуруҳ ҳакам ва мураббийларимиз ҳам иштирок этишди. Улар орасида халқаро Олимпия тоифасидаги рефериларимиз Рамзиддин Саидов, Вячеслав Перетейко, Ўзбекистон дзюдо федерацияси Ҳакамлар ҳайъати раиси Баҳодир Узакберганов, мураббийлар Тоҳир Файзиев, Искандар Расулов, Азиз Тошматов, Раҳим Субҳоновлар бор.  

Дзюдо қоидаларига киритилган ўзгаришлар: 

Не-вадзада учинчи юко баҳоси қўшилди (Бу баҳо 5 сония ушлаб турилганидан кейин берилади)

Усул бажарилаётгандаги ташлаш ҳолатида бош билан ҳаракат қилиш ҳамда ҳимояланиш учунгина бошдан фойдаланиш. Бу янгилик кадетлар ўртасидаги мусобақалар учун эмас. Кадетларда бу усулдан фойдаланиш шидо огоҳлантирилиши билан жазоланади

Кимоно ҳамда белбоғнинг пастки қисмидан то оёқнинг ички сон юқорисигача бўлган қисмида барча ушлаш (захват) ҳолатларига рухсат берилади. Шунга тескари ҳолатда, яъни кўрсатилган жойнинг юқори қисмидан ушлаш ҳолатларида шидо огоҳлантириши берилади

Қўлнинг кафт ёки билак қисми билан оёқдан ушлаш, пастки кийим, яъни иштондан ушлаш (захват), оёқнинг тиззадан пастки қисмига тегиниш, ички сон қисмидан ушлаб пастга тортиш тақиқланади ва шидо огоҳлантириши билан жазоланади

Куми-ката қоидаси. Ҳужум учун 30 сония вақт берилади

Тачи-вазада икки қўл билан қучоқ очиб ушлаш (захват)га рухсат берилади. Лекин кафт ва билакларни халқа шаклида бирлаштирган ҳолатда захватга кириш шидо баҳоси билан жазоланади

Татамидан ташқарига чиқиш ҳолати атайин қилинмаганда (тачи-ваза ва не-ваза) "Мате!", яъни тўхта буйруғи берилади

Кансетсу-ваза қўллашда янги қоидалар. Агар кансетсу-ваза ташлаш вақтида жароҳат олиш хавфи юқори бўлса, ҳансоке-маке жарима жазоси берилади. 

Агар кансетсу-ваза икки қўл билан рақибнинг битта қўлига нисбатан қўлланилса (жароҳат олиш хавфи кам бўлса), “Мате!” буйруғи билан тўхта ишорасидан кейин шидо огоҳлантириши берилади

Не-Вадзада ижобий фаоллик рефери томонидан инобатга олинади

Тескари сеои-наге усулига катталар ва ёшлар ўртасидаги мусобақаларда рухсат берилади. Лекин кадетлар мусобақасида шидо огоҳлантирилиши билан жазоланади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг