UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Бектемир яна кутадиган бўлди. Мунгия расман рус боксчисига қарши жанг ўтказади 0 09:30Бибисара қўнғироқ чалиб бошлаб берган Clutch Chess турнирининг иккинчи куни Жавоҳир қандай натижа қайд этди? 0 08:58Халқаро дзюдо куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 08:23Англия лига Кубоги. "Манестер Сити" "Брайтон"ни енгди, Ҳусанов захирадан майдонга тушди 0 07:46Тошкентда яна катта спорт байрами: Ислам Махачев ва Федор Емельяненко келадиган Жаҳон чемпионатига оз қолмоқда! 0 07:02Ян ва Двалишвилининг трилогия учун гонорари айтилганидан бироз кўпроқ бўлиб чиқди 0 23:13Волкановски ва Мовсар Евлоевнинг гонорарлари маълум 0 22:38UFC 337 турнирининг асосий жанги айтилди 0 21:46Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман" 0 20:50UFC Сидней турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 20:03Хитойда Мбаппе билан боғлиқ можаро сабабли Ла Лига ўйинлари трансляция қилинмайди 0 19:29Пëтр Ян UFC`нинг энг яхши уч жангчиси қаторига кирди 0 18:43RIZIN чемпиони Ражабали Шайдуллаев Волкановски билан жанг қилиш ниятида 0 18:11Хамзат Чимаев Шон Стриклендни исталган вазнда жангга чорламоқда 0 17:33"Ливерпуль" МЮнинг трансфер мақсадини илиб кетиши мумкин 0

16 дек 07:11
Янгиликлар

Дзюдо

IJF Judo Awards 2025! Йилнинг энг яхшиларига овоз бериш бошланди. Икки йўналишдаги даъвогарлар орасида бизникилар ҳам бор!

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) 2025 йилги мавсум якунларига кўра бир нечта номинация бўйича энг яхшиларни аниқлаш учун сўровнома бошланди.

Эътиборлиси, тақдим этилган номинацияларнинг иккитасида бизникилар ҳам даъвогарлар рўйхатига киритилган:

1. "Болалар учун йилнинг энг яхши лойиҳаси" (Judo for Children Project of the Year)

Диёра Келдиёрованинг дзюдо мактаби - очилганига ҳали унчалик ҳам кўп бўлмаган ушбу ихтисослаштирилган дзюдо залида 300 нафарга яқин болалар шуғулланмоқда


2. Йилнинг мураббийлик ютуғи (Coaching Achievement of the Year)

Аурелиан-Чиприан Флис, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи. Бу мутахассис қўл остида ўсмирлар терма жамоамиз Болгарияда ўтган жаҳон чемпионатида 5 та олтин ва 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 71 давлат орасида 1-ўринни эгаллаганди. Ўсмирларимиз шу йил Индонезиядаги Осиё чемпионатида ҳам жами 18 та медаль билан биринчи бўлишди.  


Овоз бериш жараёни:

Кечадан бошланган овоз бериш жараёни 15 январга қадар давом этади. Ҳар бир иштирокчи битта овоз бериш имконига эга. Овозлар берилганидан кейин уни ўзгартириб  бўлмайди. Ғолиблар 2026 йилги Parij Grand Slam доирасида ўтказиладиган IJF Awards 2025 маросимида эълон қилинади. 

️Барчани Диёра Келдиёрова ва Аурелиан-Чиприан Флисга овоз бериш жараёнида фаол иштирок этишга чорлаймиз!

Овоз бериш учун ҳавола: https://judotv.com/awards

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг