UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 ноя 11:55
Янгиликлар

Шахмат

2026 йилги Даъвогарлар турнирининг қаерда ўтказилиши маълум

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) 2026 йилги Номзодлар турнири ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, 2026 йилги эркаклар ва аёллар ўртасидаги Даъвогарлар турнири 28 мартдан 16 апрелгача Кипр давлатида бўлиб ўтади. 

Мусобақа Пафос яқинидаги курорт меҳмонхонада ўтказилади. Турнирнинг минимал мукофот жамғармаси рекорд даражадаги 1 миллион еврони ташкил этади.

Номзодлар турнирида дунёнинг саккиз нафар етакчи шахматчиси иштирок этади, улар 2025 йилги FIDE Жаҳон кубоги, Grand Swiss ва FIDE Circuit натижаларига кўра, қатъий танлов жараёнидан ўтган. Аёллар ўртасидаги номзодлар турнирининг саралаш босқичи аёллар ўртасидаги Гран-прини ҳам ўз ичига олади.

Номзодлар турнири ғолиби амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Доммаража Гукешга қарши жаҳон чемпионлиги учун ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритади. Аёллар ўртасидаги чемпионлик унвонига хитойлик Жу Венжун эгалик қилади. Америкалик Фабиано Каруана ва Ҳикару Накамура, голландиялик Аниш Гири ва германиялик Маттиас Блюбаум аллақачон турнирга йўлланмани қўлга киритган. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг