UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

09 сен 10:22
Янгиликлар

Теннис

23 ёшли Янник Синнер - US Open чемпиони!

Икки ҳафта давомида АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўтказилган теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи US Open турнири якунига етди.

Эркаклар ўртасидаги яккалик мусобақаси бош соврини италиялик 23 ёшли Янник Синнерга насиб этди. Дунёнинг биринчи ракеткаси ҳал қилувчи финал учрашувида ATP рейтингида 12-ўринни эгаллаб турган америкалик Тэйлор Фритцга қарши кортга чиқди ва уч сет натижасига кўра ғалаба қозонди - 6/3, 6/4, 7/5.

Янник теннисчиларнинг ўзаро учрашувлари ҳисобида ҳам олдинга чиқиб олди - 2:1. Икки соату 15 дақиқа давом этган баҳсда Cиннер 6, Фритц 10 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар италияликда кўпроқ бўлди - 5 га 4. Брейклар бўйича устунлик ҳам табиийки, ғолиб теннисчи томонида бўлди - 6 га 2. 

Бу Синнер учун кетма-кет 11-ғалаба бўлди. АҚШ Очиқ чемпионати олдидан у Цинциннати "Мастерс" турнирида ҳам чемпион бўлган эди. У фаолиятидаги иккинчи "Катта Дубулға" турнири чемпионлигини қўлга киритди. Янник йил бошида Australian Open мусобақасида ҳам бош соврин соҳибига айланганди. 

Нью-Йорк шаҳридаги муваффақиятли иштирок Янник Синнерга 2000 рейтинг очкоси ҳамда 3 миллион 600 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пули келтирди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг