UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 июн 11:33
Янгиликлар

Спорт курашлари, Дзюдо, Таэквондо

232 кишидан иборат Ўзбекистон спорт делегацияси "Осиё болалари" комплекс мусобақасига йўл олди + ФОТО

Теглар :  Осиё болалари
25 июндан 7 июлгача Россия Федерациясининг Саха Республикаси Якутск шаҳрида "Осиё болалари" комплекс мусобақаси бўлиб ўтади.

Ўз тарихида саккизинчи бор ташкил этилаётган мусобақада 232 кишидан иборат Ўзбекистон спорт делегацияси ҳам қатнашади. Улардан 179 нафари спортчилар, 39 нафари мураббийлар ҳисобланади. Атлетларимиз 16 та спорт турида юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар.   

Бироз аввал Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон спорт делегациясини тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси спорт вазири ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов ва бошқа масъуллар иштирок этиб, спортчиларимизга бўлажак масъулиятли баҳсларда омад тилашди.

2022 йили Россиянинг Владивосток шаҳрида ўтган VII "Осиё болалари" мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси 41 та олтин, 28 та кумуш, 45 та бронза, жами 114 та медаль билан давлатлар кесимида умумжамоа ҳисобида Россиядан кейин иккинчи ўринни эгаллаганди. 

Бу галги "Осиё болалари" мусобақаси ўзининг тарихий ватанига қайтган. Якутскда 24 та спорт турида жами 239 та медаллар жамланмаси ўйналади. Спорт беллашувлари жами 16 та спорт объектида ўтказилади. "Осиё болалари" мусобақасининг тантанали очилиш маросими эртага, 26 июнь куни "Туймаада" стадионида бўлиб ўтади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг