UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 июл 16:58
Янгиликлар

Шахмат

44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси таркиби маълум

28-июль – 10-август кунлари Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ўтказилади.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишади. Нуфузли мусобақада жами 10 нафар шахматчи ватанимиз шарафини ҳимоя қилади.

Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси тарихига назар соладиган бўлсак, мусобақа 1924-йилдан буён ўтказиб келинади. Расмий мақомга эга биринчи мусобақа 1927-йил Лондонда бўлиб ўтган. Мусобақа ҳар хил зиддиятли вазиятлар сабабли асосан тинч вақтларда ташкил этилган бўлса, 1950-йилдан бошлаб мунтазам тарзда ҳар 2 йилда бир маротаба ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистонлик шахматчилар илк бора 1992-йил Филиппиннинг Манила шаҳрида ташкил этилган 30-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида мустақил жамоа сифатида иштирок этиб, якунда фахрли 2-ўринни эгаллашган.

Маълумот учун, 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси 2024-йил Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ўтказилади. 2026-йил ўтказиладиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси мезбонлиги учун Ўзбекистон ҳам давогарлик қилмоқда.

44-Бутунжаҳон олимпиадасида иштирок этадиган терма жамоамиз таркиби билан танишинг:

Эркаклар

GM Нодирбек Абдусатторов (2004-йили туғилган),

GM Нодирбек Ёқуббоев (2002),

GM Жавоҳир Синдоров (2005),

GM Жаҳонгир Воҳидов (1995),

GM Шамсиддин Воҳидов (2002),


Аёллар

WGM Нилуфар Ёқуббоева (2000),

WFM Умида Омонова (2006),

WCМ Афрўза Ҳамдамова (2009),

WFM Мафтуна Бобомуродова (2006),

Маржона Маликова (2002).

Терма жамоамиз аъзолари 27-июл куни 44-Бутунжаҳон олимпиадасида иштирок этиш учун Ҳиндистонга жўнаб кетишади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг