UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

12 дек 09:37
Янгиликлар

Шахмат

4th President Cup Masters 2025 турнирида чемпион бир тур олдин маълум бўлди

Пойтахтимиз мезбонлигида ўтаётган шахмат бўйича мукофот жамғармаси 80 000 АҚШ долларини ташкил этувчи нуфузли Президент кубоги турнирида 8-тур ортда қолди.

Мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан келган гроссмейстерлар бош соврин учун баҳс олиб боришяпти. Ҳиндистонлик Ниҳал Сарин (2701) турнирда биринчи рақам остида сараланган бўлиб, айнан у мусобақа якунланишига бир тур қолганда чемпионликни расмийлаштирди. Ниҳал кеча ўтказилган 8-турда қора доналарда ўйнаганига қарамай, асосий рақиби Шамсиддин Воҳидовни мағлубиятга учратди ва муддатидан олдин 4th President Cup Masters 2025 чемпионига айланди. 

Тажриба ўз сўзини айтди деймизу, лекин ўз қўлимиз билан бош совринни ҳиндистонлик шахматчига топширдик. Ниҳални 6-турда мағлуб этиб, катта шов-шув кўтарган Муҳиддин Мадаминов (2552) 8-турда оқ доналарда ўйнашига қарамай, франциялик Максим Лагарде (2608)га ютқазиб қўйди. Эронлик гроссмейстер Данишвар Бардия оқ доналарда германиялик Фредерик Свэн (2653) билан муросага келди. Яна бир гроссмейстеримиз Абдималик Абдисалимов (2561) FIDE байроғи остида ўйнаётган россиялик Александр Гришук (2654) билан дурангга рози бўлди. 

Шу тариқа, бугун ўтказиладиган сўнгги 9-тур олдидан ҳиндистонлик Ниҳал Сарин тўртинчи бор ташкил этилган President Cup Masters 2025 чемпионига айланди. Бугун чемпион оқ доналарда Абдималик Абдисалимовга қарши баҳс олиб боради. Муҳиддин Мадаминов ва Шамсиддин Воҳидов 4,5 очко билан иккинчи ҳамда учинчи ўринларни банд этган. Бугун 9-турда Муҳиддин украиналик Юрий Кузубовга, Шамсиддин эса Фредерик Свэнга қарши дона суради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг