UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

07 ноя 11:14
Янгиликлар

Футбол

Абдихолиқов ва Сергеев ўйнаётган жамоалар кейинги мавсум Еврокубокда ўйнайди

Қозоғистон чемпионатида жорий мавсум якунлангани ҳақида хабар бергандик.

“Тобол” бронза медалларига эга чиқди ва Конференциялар Лигаси саралашига йўл олди. Костанайликлар мусобақани 2-квалификация раундидан бошлаши кутилмоқда. Янги мавсумнинг саралаш ўйинлари эса 2023 йилнинг 13 июлидан старт олади.

Игорь Сергеев ўйнаётган жамоа бу мавсум ЕЧЛ саралашини илк босқичдаёқ (“Ференцварош” – 0:0, 1:5) тарк этди ва КЛ 3-квалификация раундида “Зриньски Мостар” (0:1, 1:1) тўсиғидан ўта олмади.

“Энергетик-БГУ” тарихда илк бор Беларусь юқори дивизионида мавсумни кучли учликда якунлайдиган бўлди. Жамоа камида 2-ўринни нақ қилган. Аввалроқ, Бобир Абдихолиқов мусобақа тарихида бир мавсум давомида гол уриш (26 та) бўйича энг яхши легионерга айланиб олгани ҳақида хабар бергандик.  Шунингдек, ушбу жамоада ўзбекистонликлардан Абдуқодир Ҳусанов ва Амирбек Бақоев ҳам ҳаракат қилади. 

Минскликларни олдинда 12 ноябрь куни “Динамо”га қарши охирги тур баҳси кутиб турибди. Пешқадам “Шахтёр” (Солигорск) эса шу куни “Белшина” билан баҳс олиб боради. Орадаги фарқ икки очкони ташкил этмоқда.

“Энергетик-БГУ” мусобақани иккинчи бўлиб якунласа, кейинги мавсум Конференциялар Лигаси 2-саралаш босқичида иштирок этади. Агар чемпионлик қўлга киритилса, у ҳолда жамоа Чемпионлар Лигаси янги мавсумини 1-квалификация раундидан бошлайди. ЕЧЛда саралаш учрашувлари 2023 йил 27 июндан старт олади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг